Andijon

Andijon


Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев яқин вақтлар ичида жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюриши кутилмоқда

Айни вақтда вилоят ҳудудида ташрифга тайёргарлик авжида — йўлларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

Ташриф кўп эҳтимол билан ҳафтанинг шанба кунида амалга оширилиши мумкин. 

Президент ташриф давомида Улуғнор туманидаги Шаҳристон маҳалласида «Обод қишлоқ» дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиши, Андижон туманида «Zamin Bio Health» жамияти томонидан янги иш бошлаган инсулин заводи, «Милано текстиль» корхонаси, «Andijan Silk Co» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси, Асака туманида ташкил этилган «Сабо ҳамкор» жамиятида ташкил этилган банан боғига бориши кутилмоқда.

Report Page