Андижонда светофор ўрнатилган тўсинга чиқиб, вилоят ҳокимини чақириб беришларини талаб қилган фуқаро 15 суткага қамалди

Андижонда светофор ўрнатилган тўсинга чиқиб, вилоят ҳокимини чақириб беришларини талаб қилган фуқаро 15 суткага қамалди

🌐OLTIARIQ_TV

•••

Андижон

Кеча ижтимоий тармоқларда светор ўрнатилган темир тўсинга чиқиб олиб, вилоят ҳокимини чақириб беришларини талаб қилгани ҳақидаги видеохабар тарқалди. Ушбу ҳолат 2020 йил 6 июнь куни Андижон вилоят маъмурий судида кўриб чиқилди.

Аниқланишича, Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи О.Расулжонов карантин давом этаётган пайтда, 6 июнь куни соат 10.00 ларда маст ҳолда жамоат жойи ҳисобланган Андижон шаҳар, А.Темур ва Бобур шох кўчаларида жойлашган чорраҳага ўрнатилган светофорнинг темир устунига чиқиб олиб, вилоят ҳокимини чақириб беришларини талаб қилган. Шунингдек, уятли сўзлар билан ўз жонига қасд қилишини билдириб, жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бузган, ички ишлар органи ходимларини ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаган.

Фуқаро Андижон шаҳар, Саноат МФЙ, Темир йўл кўчаси, 37-манзилда жойлашган яшаш хонадонининг 15 кун аввал ҳокимлик вакиллари келиб бузилиши ҳақида айтганидан сўнг шундай йўл тутишга қарор қилган. Ҳуқубузар ИИБ, Миллий гвардия ва ФВВ ходимлари ёрдами билан сеткага сакраб тушган ва жиддий жароҳат олмаган. Текширув чоғида унинг спиртли ичимлик ичгани маълум бўлди.

О.Расулжоновга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблашнинг 2 (икки) баравари миқдорида, яъни 446.000 сўм жарима жазоси, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблашнинг 1 (бир) баравари миқдорида, яъни 223.000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Report Page