Алло, табриклайман, жаноб Президент! – Мирзиёев Эрдўғанни ғалаба билан қутлади

Алло, табриклайман, жаноб Президент! – Мирзиёев Эрдўғанни ғалаба билан қутлади

Qalampir.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 24 июнь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған биоан билан телефон суҳбатлашди.


Суҳбат бошида Ўзбекистон Раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғанни Туркия Республикаси Президенти лавозимига сайлангани муносабати билан самимий табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади.


Ўзбекистон-Туркия кўп асрлик дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари бугунги кунда юқори суръатлар билан ривожланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётгани чуқур мамнуният билан алоҳида қайд этилди.


Давлатлар раҳбарлари, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги кенг қамровли ва кўп қиррали ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашган.


Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Президентлари барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантиришга тайёр эканликларини яна бир бор билдирдилар.

Report Page