Сохта «Риэлтор ва риэлторлик ташкилоти» нима у?

Сохта «Риэлтор ва риэлторлик ташкилоти» нима у?

«TRADE REALTOR GROUP» риэлторлик ташкилоти

Одамнинг табиати шунақа: ҳар доим ҳам ташлаётган қадамининг оқибатлари ҳақида ўйлаб ўтирмайди. Агар бирор киши кўчмас мулк бозорида ноқонуний ишлаётган кишига мурожаат қилса, шуни унутмаслик керакки, бундай битимлар ҳеч қандай кафолатга эга бўлмайди. «Қора маклер»лар мижозлар билан оғзаки келишиб, ўзига тегишли улушини олишади, бироқ ҳеч қандай жавобгарликка эга бўлмайдилар.

Бозор иқтисодиёти шароитида кўчмас мулк, уни ҳимоя қилиш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур омилдан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги муносабатларни ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга алоҳида эътибор билан ёндашилмоқда. Шунга қарамай, соҳада бир қатор камчиликлар мавжуд. Масалан, кўчмас мулкнинг ўзаро олди-бердисини расмий риэлторлар билан бир қаторда, қонунга зид равишда фаолият юритаётган «қора маклер»лар ҳам амалга ошираётгани ҳеч кимга сир эмас. 

Улар айрим соддадил фуқароларнинг ишончига кириб, аксариятини алдаб кетаётган ҳолатлар, афсуски, кундалик ҳаётимизда кўплаб учраб турибди. 

2011 йилдан кучга кирган «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун мамлакатимиз кўчмас мулк бозорида ижобий ўзгаришларга йўл очган. Аввало, ушбу ҳужжат кўчмас мулк бозорида шаффофликни ошириш, мазкур соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини шакллантириш, профессионал хизмат кўрсатадиган риэлторлик ташкилотлари тузилиши ҳамда риэлторлар фаолиятининг йўлга қўйилишига хизмат қилди. Шу ўринда қайд этиш керакки, риэлторга, яъни жисмоний шахсга лицензия кўчмас мулк бозорида фақат ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш учун берилади. Юридик шахслар — риэлторлик ташкилотлари эса барча турдаги риэлторлик хизматларини, яъни кўчмас мулк объектларига ҳамда уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик, кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш, кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш, ахборот ҳамда маслаҳат хизматларини кўрсатади.

Қатор давлат органлари билан биргаликда кўчмас мулк бозоридаги ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш мақсадида изчил ишланмоқда. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, бир қатор босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда (Telegramm, Facebook) лицензия рақамини кўрсатмасдан кўчмас мулк савдоси ҳақида эълонларни чоп этаётган сохта «риэлторлик» ташкилотлари кўплаб топилади. Бу ҳам турли ҳуқуқбузарлик ҳамда суиистеъмолликларга йўл очяпти, десак, адашмаймиз.

— Бугунги кунда уй-жой бозорида тузилаётган битимларнинг қарийб 80 фоизи тегишли лицензияга эга бўлмаган шахслар воситачилигида амалга ошириляпти. Бошқача айтганда, улар қонун талабларини бузишмоқда.

Сохта «Риэлторлик ташкилотлар ва риэлторлар» мамлакатимиз қонун ҳужжатлари асосида фаолият юритишмайди. 

Буюртмачи ва ижрочи ўртасида ёзма шартнома тузилиши воситачилик хизматларини кўрсатишнинг мажбурий шарти саналади. Агар келишув нотўғри амалга оширилган бўлса, жабрланган тараф ўртада турган компанияни судга бериши мумкин. Лицензияланган ҳар бир риэлторлик ташкилоти ходимлари Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан бериладиган малака сертификатига эга. Бунинг учун улар Корпоратив бошқарув маркази, Янги бозорлар мутахассисларини тайёрлаш миллий маркази ўқув курсларида таҳсил олишади.

Қонуний риэлторлик ташкилоти хизматидан фойдаланиш имкониятини қўлдан бой берманг. Зероки, хавфсизлик ўз қўлингизда!

Report Page