Allo

Allo

Ziyo ulashuvchi

- Алло?


- Алло, саломлар Исроилов Баҳромжон деган дўстим, бормисиз? Аҳволлар яхшими? Мана биз ҳам уйланиш дардида юрибмиз-да. Ҳа, бу яхши қиз чиқмаябди-да уйлангани, бир йилдан бери сарсонмиз. Одобли, эсли, иймонли учрамаябдида, шунақаси.


- Ийе, дўстим. Ҳа, сизда қиздан кўпи борми? Кунига 3та, 4та янги қиз билан танишасизу, қайсидир маънода қизлар билан танишиш сизни асосий касбингиз десак ҳам бўлаверади-ку.


- Ҳа улар билан вақтинча эрмакда, Баҳромжон. Ишимни битиргандан кейин бошимга ураманми уларни.


- Ҳа дўстим, айтишиз бўйича шу кунгача нечта қиз билан ишизни битиргансиз, ҳа ўшалардан биттасига уйланиб қўя қолинг-да, энди...


- Э жиннимисан? Нима деябсан? Ман келиб-келиб ўшаларга уйланаманми? Ман нечтаси билан ишимни қилган бўлсам ҳам ўғил болага айб йўқ, манга бокира қиз керак. Санга нима, ман кўчада қолибманми аҳмоқ...


- Узр дўстим сизлардек ақлли инсонлар орасида биз каби ахмоқлар ҳам учраб турадида, лекин бир гап “Али бўлмагунча, Фотимани орзу қилманг”!!

@Vaqtqadri kanali #Ibrat

Report Page