АКМ

АКМ


#Surxondaryo_viloyat_AK_Denov_TAKM

#Kitobxonlik_haftaligi

 Болаликдан эртак эшитиб вояга етмаган инсон бўлмаса керак. Айниқса бобо-бувиларимиз томонидан айтилган эртаклар ҳали-ҳамон ёдимизда, албатта барча эртаклар яхшилик билан тугайди. Бу эса болаларнинг келажакда яхши комил инсон бўлишга етаклайди.

   Кичик ёшдаги болалар севиб мутолаа қиладиганлари бу эртаклардир. Зеро "Эртаклар яхшиликка етаклар " деб бежизга айтилмаган.

   Бугун 2021 йил 7 апрель куни Денов туманидаги 14-сон Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 5-9 апрель кунлари ўтказилаётган "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида Ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан боғча  тарбияланувчилари билан "Эртаклар оламига саёҳат" номли мавзуда эртаклардан овозли ўқиш ўтказилди. АКМ ходими Ш.Мухаммадиева ўзбек халқ эртакларидан "Эгривой билан Туғривой" эртагини ўқиб эшиттирди. Боғча тарбияланувчилари эртакдаги "Туғривой" қаҳрамонига ўхшашлигини, ҳаётда" Эгривойга" ўхшаш керак эмаслигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг боғча тарбияланувчилари ўзлари эшитган эртаклардан сўзлаб беришди.


Report Page