Акция

Акция



Шартлар

Умумий

·       Акция номи: “БАШОРАТЛАР ТАНЛОВИ” (кейинги сатрларда – “Акция”)

·       Акция рағбатлантирувчи лотерея ҳисобланмайди, унда иштирок этиш учун Қатнашчилар пул тўламайди ва у ҳеч қандай таваккалга асосланмаган.

·       Акцияда иштирок этиш мажбурий эмас.

·       Акциянинг умумий ўтказилиш муддати, Совғаларни Ғолибларга топшириш билан бирга: 2018 йилнинг 05 мартидан 2018 йилнинг 28 мартигача.

·       Акция ўтказилиш ҳудуди: Ўзбекистон Республикаси.

·       Акция ташкилотчиси: Қўшма Корхона “International Beverages Tashkent” Масъулияти Чекланган Жамият (кейинги сатрларда – “Ташкилотчи”).

·       Ташкилотчи реквизитлари: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Қумариқ кўчаси 7, 3-а уй. Тел/факс: (99871) 215-82-85, 215-82-86, Р/с: 20214000204916582001, ВОПЕРУАКБ «Asia Alliance Bank», МФО: 01095 ОКОНХ: 18145, ИНН: 301 975 029 

·       Танловда умумий асосларга кўра истаган одам иштирок этиши мумкин. Бунинг учун @PepsiUzb_bot Телеграм-ботига кириш, ўйин шаклини тўлдириш (УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг 8 та жавоб учрашувини башорат қилиш) ва натижалар эълон қилинишини кутиш керак бўлади.

·       Ҳар қайси учрашувнинг башоратини қабул қилиш ўйин бошланишига бир соат қолганида якунига етади. Кечиктирилган башоратлар қабул қилинмайди. Ўйинларнинг бошланиш вақтлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг

·       Акция иштирокчисига айланиш учун телефон рақамингизни улашиш мажбурий саналади.

·       Башоратни юборган қатнашчи ушбу қоидаларга рози эканини тасдиқлайди.

·       УЕФА Чемпионлар Лигаси 2017/18 йилги мавсуми 1/8 финал 8 та жавоб ўйини якунига кўра энг кўп балл тўплаган қатнашчи ғолиб деб эълон қилинади. Агар ғолиблар 1 нафардан кўп бўлса, ғолиб Random.org тасодифий сонлар генератори ёрдамида аниқланади.

·       Ташкилотчи ҳақиқий Шартларга ўзгартишлар киритиш ҳуқуқини @PepsiUzb_bot Телеграм-ботига ушбу ўзгартишлар ҳақида эълон қилиш мажбурияти билан ўзида сақлаб қолади. 

 

Баллар ҳисоб-китоби.


·       Баллар ҳисоб-китоби қуйидаги схема бўйича амалга оширилади:

·       Ҳар бир ўйин ғолибини топганлиги учун – 1 баллдан берилади;

·       Голлар нисбати топилса (Қатнашчи ғолибни тўғри кўрсатган ҳолда) – 3 балл (1 балл якуний натижа учун + 2 балл тўплар нисбатини топгани учун) берилади;

·       Ўйин натижасини тўғри топган қатнашчига 5 балл (1 балл ғолибни тўғри топгани учун + 2 балл тўплар нисбатини тўғри топгани учун + 2 балл ҳисобни тўғри топгани учун).

·       ФАҚАТ асосий вақтда қайд этилган ўйин натижалари ҳисобга олинади.

 

Натижалар.

 

·       Натижалар Чемпионлар Лигаси 1/8 финал учрашувлари якунланиши билан эълон қилинади.

·       Танлов натижалари эълон қилинганидан бошлаб 10 кун ичида танлов ғолиблари қолдирилган телефон рақамлари орқали ютуқ ҳақида хабар олади.

·       Танлов натижалари @pepsiuzb Телеграм каналида эълон қилинади.

 

Ғолибларга совғалар.


·       Совғалар қуйидаги равишда тақсимланади:

1 ўрин – Бош соврин – XBOX-360 ўйин приставкаси, 250 GB + KINECT

2-ўриндан – 20-ўрингача – Рағбатлантирувчи совғалар – Pepsi ва Champions League тимсоллари туширилган футболка

·       Совғалар пул кўринишида берилмайди.


Совғаларни топшириш тартиби.


·       Ғолибларни тақдирлар 2018 йилнинг 18 март куни бўлиб ўтади. 

·       Совғалар ғолибларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилганида ва унга мос бўлганида тақдим қилинади.

·       Совғалар натижалар эълон қилинганидан бошлаб 10 кун ичида берилади ва ундан ўтиб кетган муддатдан кейин тақдим этилмайди. 

·       Бош соврин XBOX-360, 250 GB + KINECT ўйин приставкасини олиш учун Акция ғолиби қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши керак:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи паспорт;

ИНН;

ИНПС;

Қатнашчининг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 186-моддасига биноан, жисмоний шахс томонидан йиллик даромад бўйича тақдим этиладиган декларация асосида давлат солиқ хизмати томонидан соврин қиймати солиққа тортилиши ҳақида хабари борлиси тўғрисида аризаси.

·       Ғолиб жисмоний шахслардан олинадиган солиқни мустақил равишда тўлаши керак

 

Совғани расмийлаштириш/қабул қилиш вақтида ғолиб барча керакли (Совғани расмийлаштириш/қабул қилиш жараёнига оид) ҳужжатларга имзо чекиши керак. У ерда Қатнашчининг шахсий маълумотлари ва Совға ҳақида тўлиқ маълумот бўлади.

 

Акция ғолиби керакли ҳужжатларга имзо чекишдан бош тортса ва/ёки бошқа юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширса, совғани олиш вақтида керакли ҳужжатларни кўрсатмаса, бу ҳолат ғолиб Совғани олишдан бош тортган деб баҳоланади. 

 

·       Ташкилотчи ғолибнинг Совғани олиб кетиш учун сарфланадиган йўл ҳақи ёки бошқа харажатлари учун масъулиятни ўз зиммасига олмайди.

·       Ташкилотчи Совғани олиш тартибида кўрсатилган шартларни бажармаган ғолибга совғани бермаслик ҳуқуқини ўзида қолдиради.

·       Ташкилотчи қуйидагилар учун жавобгар бўлмайди:

 

Совғани олиш учун керакли бўлган ҳужжатларни қатнашчининг айби билан ёки бошқа сабабларга кўра, Ғолиб ва/ёки Ташкилотчига боғлиқ бўлмаган сабабга кўра ўз вақтида олмаслик

 

Акция ғолиби томонидан Совғани олиш тартибида кўрсатилган шартларни бажармаслик (ўз вақтида бажармаслик)

 

Акция ғолиби томонидан Совға керак эмас бўлса ёки ундан воз кечганда унинг олинмаслигига

 

·       Танловда иштирок этиш орқали қатнашчилар ихтиёрий равишда тақдим этган ҳар қандай маълумот, шу жумладан, мукофотлар пайтида олинган фотосуратлар ташкилотчилар томонидан реклама мақсадида, иштирокчилардан қўшимча розилик олмасдан ва уларга бунинг учун мукофот тўламасдан ташкилотчилар томонидан фойдаланилади.


Report Page