АКАДЕМИЯ

АКАДЕМИЯ

БАНК МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ


Ўзбекистон Республикаси

Банк-молия Академияси

Ректори Т. Д. Ядгаровга




Ҳурматли Тимур Дамирович!


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги

Ф-5537-сонли Фармойиши асосида ташкил этилган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 16 мартдан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида юртимиздаги барча давлат олий таълим муассасаларида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида анъанавий таълим жараёнлари тўхтатилган.

Жорий йилнинг 1 апрелидан олий таълим муассасаларида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида таълим жараёнлари масофавий шаклда ташкил этилганлиги, бевосита таълим бериш билан боғлиқ бўлган баъзи харажатлар (хорижий давлатларда малака ошириш билан боғлиқ харажатлар, коммунал тўловлар, автотранспорт ва ёқилғи мойлаш, канцелярия маҳсулотлари, ётоқхона, кутубхона, ободонлаштириш ва ҳ.к.лар)нинг қисман амалга оширилмаслигига олиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси, иккинчи хатбошисида сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмаслиги қайд этилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 августдаги “Республика олий таълим муассасаларини молиявий жиҳатдан янада мустаҳкамлаш чоралари тўғрисида”ги 237-сонли қарорида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан келишилган ҳолда ҳар йили республика олий ўқув юртларида ўқиш харажатларининг умумий суммасини ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини инобатга олган ҳолда, тўлов контракт асосида ўқиш харажатларини белгилаш вазифаси юклатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан республика олий таълим муассасаларида таълим йўналишлари бўйича бир нафар тингловчини тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига 2019/2020 ўқув йили учун жами 200 нафар тингловчи, жумладан 75 нафар тингловчи грант (37,5%) ва 125 нафар тингловчи тўлов-контракт (62,5%) асосида ўқишга қабул қилинган.

Жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси

Банк-молия академиясида анъанавий таълим жараёнлари тўхтатилган бўлиб, анъанавий таълим жараёнлари учун режалаштирилган харажатлар миқдори камайганлиги табиий ҳолат. Бундан ташқари ҳар йили тингловчиларни хорижий давлатларда малака ошириш билан боғлиқ харажатлар амалга оширилмади.

Академия томонидан 2019/2020 йил ўқув йилининг биринчи курс тингловчилари учун тўлов-контракт Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (МҲТЭКМ) 26 баробари, яъни 17,1 млн. сўм этиб белгиланган бўлса, иккинчи босқич учун тўлов-контракт миқдори ҳеч бир асосларсиз

162,5 фоизга оширилиб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг

38 баробари, яъни 25,8 млн. сўм этиб белгиланди, ҳолбуки 37,5 фоиз тингловчи давлат гранти асосида таълим олмоқда ва улар учун харажатлар давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилган.

Шунингдек, пандемия шароитида таълим жараёни масофавий шаклда олиб борилаётганлиги сабабли республикамиздаги деярли барча олий ўқув юртлари ўз тингловчиларига тўлов-контракт миқдори учун чегирма тақдим этмоқда.

Жумладан, ижтимоий соҳа, иқтисод ва хуқуқ соҳасидаги Давлат олий таълим муассасаларида 2020/2021 йил ўқув йили учун Магистратура ва 2 мутахассислик кундузги бўлимида таълим олиш учун тўлов контракт суммаси МҲТЭКМ 26 баробари, яъни стипендияли 14,6 млн. сўм, стипендиясиз 9,4 млн. сўм миқдорида белгиланиб, 10 фоизли 1,1 млн сўмлик чегирма белгиланган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналидан олинган маълумот)

Академияда эса 2020/2021 йил ўқув йили иккинчи курс учун

тўлов-контракт миқдорини 162,5 фоизга оширилиши тўлов-контракт асосида таълим олувчи тингловчиларда ҳақли эътирозларни келтириб чиқармоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги “2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 365-сонли қарорининг:

5-бандида Академия томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва ишлар, шу жумладан тўлов-контракт асосида ўқиш нархи ва тарифларини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилилиши:

6-бандида Академия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб:

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

Академиянинг магистратурасига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган шахсларни ўқитиш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

ахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

тижорат банклари депозитлари ва қимматбаҳо қоғозларда бўш маблағларни жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти томонидан йиллик ажратиладиган маблағлар;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгиланиши назарада тутилган.

Юқорида қайд этилган ҳолатларни, жумладан, тўлов-контракт суммасини оширилиши сабаблари, ўқув йили давомида хақиқатда сарфланган харажатларни ўрганиб чиқишга ҳамда юртимиздаги пандемия туфайли келиб чиққан салбий оқибатларни инобатга олган ҳолда тўлов-контракт миқдорини 2019/2020 ўқув йили биринчи курс учун белгиланган тўлов контракт миқдорига (17,1 млн сўм) нисбатан 10 (ўн) фоизга тушириш бўйича амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида тўлов-контракт асосида таълим олаётган 2-босқич тингловчилари номидан:


(BFA Students Union)Банк-молия Академияси тингловчилар кенгаши раиси:

Иқтисодиётни монетар тартибга солиш гуруҳи:

Тижорат банкларини бошқариш-1

гуруҳи:

Тижорат банкларини бошқариш-2

гуруҳи

Банк ҳисоби, аудити ва назорати 

гуруҳи

Инвестицияларни бошқариш

(банк сектори)-1 гуруҳи

Инвестицияларни бошқариш

(банк сектори)-2 гуруҳи

Инвестицияларни бошқари

(реал сектор) гуруҳи

Давлат молиясини бошқариш-1

гуруҳи

Давлат молиясини бошқариш-2

гуруҳи

Давлат молиявий назорати ва аудити гуруҳи 

Суғурта компанияларини бошқариш  гуруҳи

Пенсия фондларини бошқариш 

гуруҳи

Корпоратив молияни бошқариш

гуруҳи

Солиқлар ва солиққа тортиш

гуруҳи





Report Page