ТерДУ АКАДЕМИКЛАР НИГОҲИДА

ТерДУ АКАДЕМИКЛАР НИГОҲИДА

@terdu340

Бугун ҳар соҳада илдамлаётган, “Янгиланаётган Ўзбекистон” га монанд фаолият олиб бораётган нуфузли Термиз давлат университети республиканинг таниқли олимларининг эътибори, эътирофига сазовор бўлиб бормоқда. Буни сўнги вақтларда олийгоҳга кўп сонли таниқли академикларнинг ташрифи мисолида кўриш мумкин.

Навбатдаги меҳмон Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, академик Саидаҳрор Ғуломов бўлди. Нуфузли меҳмон Олийгоҳда яратилган шароитлар, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш асносида уларга юқори баҳо берди. Шундан сўнг академик билан университет профессор-ўқитувчилари ва талабаларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Олим ўзининг ҳаёт йўли, илмий фаолияти, мамлакатимизнинг таълим соҳасидаги ўзгаришлар хусусида йиғилганларга сўзлаб берди. Шунингдек, академик инсон капиталини ривожлантириш учун ақлий қобилиятини ўстирадиган “ақлли таълим” ва “ақлли тиббиёт” тизимини ислоҳига доир семинар ўтиб берди. Ўз навбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга меҳмондан жавоб олишди.


Маълумот ўрнида айтиш керакки, Саидаҳрор Ғуломов иқтисод фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар академиги. Олим узоқ йиллар Тошкент халқ хўжалиги инситутида декан, проректор, ректор лавозимларида фаолият кўрсатган. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Тошкент иқтисодиёт университети ректори вазифаларида фаолият олиб борган. Узоқ йиллик ва самарали хизматлари “Дўстлик” ордени ва “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.  

        Академик университет ректоратига ҳам ташриф буюриб, малакали устоз сифатида олийгоҳнинг кейинги фаолиятига омадлар тилади.

Report Page