Агар...
@ishonch_uzАгар мени танимасанг, мен ҳақимда ёмон гап гапирма!
Агар мен билан муомала қилмаган кўрмаган бўлсанг, устимдан ҳукм чиқарма!
Агар мен ҳақимда бирор гап эшитсанг-у, хали ўзим билан учрашмаган бўлсанг, мени танийман деб ўйлама!
********************************
Агар бир кун келиб, яхши кўрган инсонинг билан ўртангдаги алоқа ниҳоясига етса, қалбингни унинг сирларини ва сенга айтган барча гапларини сақлайдиган идиш қилиб олгин!
********************************
Абадий нарсалар ҳеч қачон йўқ бўлмайдиган нарсалар эмас, балки ҳеч қачон унутилмайдиган нарсалардир.
********************************
Шундай кишилар борки, сен уларга ҳеч нарса бермасанг ҳам улар сенга муҳаббатни тортиқ қиладилар.
Шундай кишилар борки, сен уларга ҳамма нарсани берганингдан кейин улар сенга алам ва оғриқни тортиқ қиладилар.
********************************
Ҳозирги замонда ҳақиқий қаҳрамонлик қилич кўтариш эмас, ҳақиқий қаҳрамонлик виждон кўтаришдир.
********************************
Баъзи қалблар маҳзунлигини очиқ айта олмайди.
Аммо кўзлар у ҳақида кўп нарсаларни “гапиради”.
********************************
Эҳ дўстлар! Қанийди бизнинг ҳам қалбларимиз гўдакларникидек бўлиб қолса... Уларнинг табассуми самимий, муомаласи содда, ҳеч кимдан гина ҳам, ҳеч кимга ҳасад ҳам қилмайдилар. Уларга бир ёмонлик етса, тезда унутиб юборадилар.
********************************
Гоҳида ёлғиз қолиб, нафсимизни тафтиш қилишга эҳтиёж сезамиз.
********************************
Бир шахсга кўрсаткич бармоғингизни ўқталиб, уни танқид қилаётганингизда, унутманг,
қолган уч бармоғингиз ўзингизга ўқталиб турган бўлади.
********************************
Ҳаётда бадаллар, эвазлар, ўринбосарлар кўп.
Лекин ҳеч кимнинг ўрнини ҳеч ким босолмайди.
********************************
Инсоннинг ўн кун давомида алам ва оғриқдан ўрганадиган нарсаси ўн йил давомида бахт-саодатдан ўрганадиган нарсасидан устун туради.
Чунки, изтироблар руҳни тарбия қилади.
********************************
Эй Аллоҳим, Оилам Сен берган ҳадяларнинг энг чиройлиси, эга бўлган нарсаларимнинг энг қимматлисидир. Уни мен учун асра! Оиламни Ўзинг бахтиёр эт!
********************************
https://t.me/ishonch_uz