aaaa

aaaa

@huquq








Тадбирда Гулистон давлат университети талабалари Кимёхон Аббосхонова, Юлдуз Маҳамадалиева, Гулмира Рўзимуродова, Холида Иброхимова томонидан Бобур қаламига мансуб ғазаллардан намуналар ўқишди.

Бобур шеърияти интеллетуал қалб изҳори сифатида ардоқлидир. Унинг асарлари самимий, равон, услубан тугал. Тадбирда Адлия бошқармаси масъул ходимлари ҳам Бобур ғазалларини ёддан айтишди.

Тадбир давомида бетакрор шоир, заковатли олим ва таржимон, донишманд тарихчи, йирик давлат ва маданият арбоби, моҳир саркарда, ўзининг 47 йиллик ҳаёти давомида асрлар оша дунёни ҳайратга солиб келаётган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой адабий мероси ҳақида сўз юритилди, буюк сиймога эҳтиром кўрсатилди. 


Дилноз Умурзоқова,

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи

Report Page