ааа

ааа


“Совринли_викторина”да сирдарёлик ёшлар ғолиб бўлишди

@huquqiytarg'ibotApril 29, 2021

Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган турли хил тадбирлар, шу жумладан ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган совринли викториналар ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги, “Совринли викторина” @huquqiyaxborot телеграм каналида ўтказилди.

Ушбу викторинада сирдарёлик ёшлар - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейининг 3-босқич ўқувчилари Машҳура Мансурова ҳамда Дилшод Мамажонов фаол иштирок этиб, ғолиб бўлишди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

- @huquqiyaxborot телеграм каналига аъзо бўлганман, қонунчиликка оид янгиликларни доимий кузатиб бораман. Викторина ўтказилиши ҳақида ушбу канал орқали хабардор бўлдим, ҳуқуқий билимларимни синаш истаги пайдо бўлди, - дейди дадиллик билан Машҳура Мансурова.  

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

- @huquqiyaxborot телеграм канали қонунчиликка оид янгиликларни энг тезкор етказувчи ишончли манба, шу боис канални доимий кузатиб бораман. Шунингдек, ҳуқуқий викториналарда доим иштирок этаман. Бу сафар менга омад кулиб боқди, ғолиб бўлдим, - дейди Дилшод Мамажонов. Викторинада 20 та тест саволларига 15 сонияда тўғри ва тезкорлик билан жавоб бериш лозим эди. Бу мен учун яна бир имконият эди, ҳуқуқий билимларимни синаб кўрдим.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

“Совринли викторина” ғолибларига эсдалик совғаларни Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг биринчи ўринбосари Адҳам Шайжигитов топширди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими


Report Page