Aaa

Aaa

SARVARBEK KOZIMOV

Дўсту ёрлар давраси кўп, файзи кўрки Сиз билан,

Сиз ўшал дўстлар ичинда дилкушо дилдор бўлинг.

Илтифот имконларингиз илкингизда изланар,

Изланиб сиз ҳам туну кун эл учун бедор бўлинг.

Латофатда латифликни ўрни-ўрнига қўйиб,

Қанча тадбир кечаларга завқ бериб минг бор бўлинг.

Фараҳ берар сўзларингиз, неча дилни ром этиб,

Тинглаганлар анжуманда дер, яна бир бор бўлинг.

Узрингизни айтманг асло, осон эрмас халқ иши, 

Келтиринг наф элу юртга, бунда Сиз шиор бўлинг.

Зарра шубҳа чулғамайди доим камарбастасиз, 

Чарчаманг, толманг ҳаётда дарға-ю дастёр бўлинг.

Асли дунё паст-баланддир, йўқ эмас илму амал,

Эътиқодингиз баланддур, инчунун ҳушёр бўлинг.

Хизматингиз Ҳақ йўлинда доимо холис-ҳалол, 

Халқ ғамида тинмагайсиз Сиз мудом даркор бўлинг.

Одамийлик тоқига Сиз, аста қўйсангиз қадам,

Ҳар қадамда гул очилгай, бунда Сиз ифор бўлинг.

Номингизни байтларимга боғладим таъриф бериб,

Топсангиз ҳар бир тилакка, бир умр дучор бўлинг!

Report Page