Фарғона вилояти ҳокимининг қарори:

Фарғона вилояти ҳокимининг қарори:


Фарғона вилояти ҳокимининг қарори: Ижтимоий соҳа муассасаларига ажратилган бюджет маблағларини талон-тарож қилинишини олдини олиш, муассасаларга сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ва соғлом овқатлантириш тизимини йўлга қўйиш мақсадида “аутсорсинг” ёки “кейтеринг” тизимлари жорий қилинади


Фарғона вилояти ҳокимининг 2021 йил 24 ноябрдаги 150-11-0-Q/21-сонли “Вилоятдаги ижтимоий соҳа муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан вилоятдаги ижтимоий соҳа муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида шаҳар ва туманлардаги муайян муассасаларда тажриба-синов тариқасида “аутсорсинг” ёки “кейтеринг” тизимлари жорий қилинади.


Мазкур қарор вилоятдаги ижтимоий соҳа муассасаларига ажратилган бюджет маблағларини талон-тарож қилинишини олдини олиш, муассасаларга сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ва соғлом овқатлантириш тизимини йўлга қўйиш, бунда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш ҳамда махсус жойларда тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш мақсадида қабул қилинди.


Қарор билан вилоятдаги ижтимоий соҳа муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида муассасаларда тажриба-синов тариқасида “аутсорсинг” ёки “кейтеринг” усулларини жорий қилиш бўйича вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев раҳбарлигидаги вилоят танлов комиссияси таркиби тасдиқланди.


Вилоят танлов комиссияси тажриба-синов тариқасида “аутсорсинг” ёки “кейтеринг” тизимлари жорий қилиниши кўзда тутилган муассасаларда мавжуд контингентларни физиологик ҳолатига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига қўйиладиган талаблар ҳамда уларни рационал кунлик овқатлантириш меъёрлари белгиланганлигидан келиб чиқиб, ошкоралик, маблағларнинг иқтисодий самарали сарфланиши тамойиллари асосида танлов ўтказиш орқали салоҳиятли тадбиркорлик субъектларини аниқлаши ҳамда қисқа муддатларда мазкур тизим жорий этилишини таъминлаши белгилаб қўйилди.


Report Page