ЭЛЁР ҒАНИЕВ БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАНДИ
🌐OLTIARIQ_TV.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Элёр Ғаниев бош вазир ўринбосари лавозимига қайтди.
«UzNews.uz» мухбирига ҳукуматдаги манбанинг хабар беришича, Элёр Ғаниев Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланган.
Бу лавозимда у Суҳроб Холмуродовнинг ўрнини эгаллаган. Унинг янги лавозими ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.