Ўрунов сафга қайтди, Рашидхонов эса йўқ

Ўрунов сафга қайтди, Рашидхонов эса йўқ

@LOCHINLAR.

Жамоамизнинг янги мавсумдаги етакчиларидан бири бўлиши кутилаётган Остон Ўрунов деярли «Навбаҳор»нинг қишги ўқув-машғулотларида қатнашмади.

@LOCHINLAR

Олимпия терма жамоамиз таркибидан ҳам муҳим жой эгаллашга муваффақ бўлган Ўрунов ОТЖнинг учта хориж йиғинида иштирок этди.

Остон Ўрунов ва бошқа олимпиячиларимиз ҳам юртимизга қайтиб келишган. Ўрунов бугун «Навбаҳор»нинг пойтахтдаги машғулотларида иштирок этади. Кеча футболчимиз «Навбаҳор»нинг Тошкентдаги вақтинчалик қароргоҳига етиб келди.

@LOCHINLAR

Аввалроқ, «Насаф» вакили саналган иқтидорли футболчи Ислом Рашидхоновнинг жамоамизга ўтиши ҳақида ёзгандик. Футболчининг ўзи ҳам «Навбаҳор»га ўтишни хоҳлаётганини яширмаганди.

Бироқ унинг трансфери ҳозиргача Қарши жамоасидан сотиб олинмади ва Рашидхонов «Насаф»да қоладиган бўлмоқда. У ҳам эртага Қашқадарёга бориб, «аждарлар» билан 1-тур ўйинига тайёргарлик кўради.

@LOCHINLAR

Report Page