Ёрдамга муҳтож аёлларга арзон уй-жойлар бериш тартиби тасдиқланди

Ёрдамга муҳтож аёлларга арзон уй-жойлар бериш тартиби тасдиқланди



Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-285, 12.04.2018 й.) қабул қилинди. 

Ушбу қарорга кўра:

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй- жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар қуриш 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларида янгиланган наъмунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида амалга оширилади. 

Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида белгиланган тартибда туман (шаҳар)лар тоифасидан келиб чиқиб, ҳар йили қуйидаги ҳажмда ажратилади:

I тоифага кирадиган туманларда – биттадан икки, уч қаватли уйларга хонадонлардан (2-3 хонали) ва бештагача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида 2-3 хонали бир қаватли уй-жойлардан;

II тоифага кирадиган туманларда – иккитадан икки, уч қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ва саккизтача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида 2-3 хонали бир қаватли уй-жойлардан;

I тоифага кирадиган шаҳарларда ҳамда Тошкент шаҳрининг туманларида – олтитагача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);

II тоифага кирадиган шаҳарларда – ўнтача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);

ногиронлиги бўлган хотин-қизларга кўп қаватли арзон уйларнинг биринчи ва иккинчи қаватларидаги хонадонлар ажратилади.

Қарор билан уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг:

25 фоизи Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, талабгор ишлаётган ташкилот ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига (бошланғич бадал сифатида);

75 фоизи ипотека асосида тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобига молиялаштирилади;

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун ажратиладиган имтиёзли кредитларни сўндириш:

талабгорнинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар;

талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, “Маҳалла” ҳайрия фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Report Page