kitoblardunyosi.uz веб саҳифаси «Электрон тижорат соҳасидаги энг яхши сайт» деб топилди

kitoblardunyosi.uz веб саҳифаси «Электрон тижорат соҳасидаги энг яхши сайт» деб топилди

@HilolNashr

2017 йилнинг 27 декабр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши «Ёшлар пресс клуби»да «Миллий интернет танлови» ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Қувонарли жихати шундаки 11та номинациясидан иккитасида Islom.uz портали таркибидаги www.kitoblardunyosi.uz ва www.e-hilolnashr.uz веб саҳифалари ғолибликни қўлга киритди.

www.kitoblardunyosi.uz веб саҳифаси «Электрон тижорат соҳасидаги энг яхши сайт» номинатциясида биринчи ўринга лойиқ кўрилди.

Электрон ва аудио китоблар саҳифаси ҳисобланмиш www.e-hilolnashr.uz веб саҳифаси эса «Электрон китоблар учун яратилган энг яхши сайт» номинатциясида биринчиликни эгаллади.

Танловда жами 405 киши қатнашди, шулардан 11 номинацияси бўйича 11 ғолиб аниқланди. Танлов натижалари ҳақида батафсил маълумотни www.mit.uz веб саҳифасидан олишингиз мумкин.

Шу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш керакки, миллий интернет танловида маънавий-маърифий сайтларнинг ғолиб бўлиши рамзий маъно касб этади. Ҳисоб илмининг, компьютер ва коммуникация технологияларининг асосчиларидан бири, илм-фан соҳасига алгоритм тушунчасининг кириб келишига сабаб бўлган ал-Хоразмий, ал-Фарғоний каби буюк алломаларнинг ватанида интернет-танлов ўтказилиб, унда илм-маърифатга, китобларга бағишланган сайтларнинг ғолиб бўлишида чинакам рамзий маъно бор. Биз бугунги улкан эътироф учун аввало сайтларимизга мунтазам ташриф буюриб, унинг ривожига ҳисса қўшган барча мухлисларга, қолаверса, танлов ташкилотчилари, ҳомийлари, мутасаддилари ва ҳакамлар ҳайъатига чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Аллоҳ таоло барчамизни ўзининг ҳақ йўлидан адаштирмасин.