➜ @UzTv24 📰

➜ @UzTv24 📰


Ҳиндистонлик Рашми Ранжан Бухорода тўрт юлдузли меҳмонхона қуради

Бухоро вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати маълум қилишича, вилоят ҳокимлигида «METRIC VENTURES» компанияси таъсисчи директори Рашми Ранжан билан учрашув бўлиб ўтган. Музокаралар якунида томонлар Бухоро шаҳрида меҳмонхона қуриш борасида келишувга эришди.

Мамлакатимиз раҳбарининг «Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳам меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Томонлар бу борада ҳам музокараларни давом эттиришмоқчи.

Қайд этиш керакки, мазкур компания Бухородан ташқари, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида меҳмонхоналар, юртимизнинг бошқа вилоятларида эса 1000 гектаргача бўлган майдонда интенсив боғлар қуришни ҳам режалаштираётган экан.

➜ @UzTv24 📰

Report Page