УСТИГА ПУЛ ҚЎЙИШ 

УСТИГА ПУЛ ҚЎЙИШ 

(@Savollar_kanal 4098-савол)

Ассалому алайкум! Мен меҳмонхонада админстратор бўлиб ишлайман. У ерда хона нархи устига қўйиб сотамиз. Мисол учун 40 сўмлик хонани 45 сўм қилиб сотамиз. 40 сўми кассага 5 сўми ўзимга. Бу ишимиздан бошлиқларимизни хабарлари бор, клиент қочмайдиган даражада сотишга рухсат берганлар. Бундан ташқари ойлик маош ҳам оламиз. Шу 5 сўм бизлар учун ҳалолми? 

ЖАВОБ: 

- Ва алайкум ассалом! Бунда бир неча ҳолат бор. Агар иш ҳақингизни берилаётган бўлса, жоиз эмас. Оз иш ҳақи бериб, сиз айтган тарзда фойда олиш шартномада кўрсатилган бўлса, эгасининг розилиги билан жоиз. Агар бу иккиси бўлмаса, мижозни ҳаққига хиёнат. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати 



Report Page