Творог ва помидорли омлет 

Творог ва помидорли омлет 

@FoodLab

Творог ва помидорли омлет

Ўз вазни ошиб кетишидан қайғурадиганлар учун оддий рецет. Бу дегани бошқалар четда қараб туришсин дегани эмас.

Масаллиқлар:

Ёғсиз творог (2% дан кам) — 200 грамм;

тухум — 3 дона;

помидор — 1 дона;

ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ;

кўкатлар, туз, қалампир — таъбга кўра.

Тайёрланиши:

Тухум оқини бир чимдим туз билан кўпиртирамиз. Творогни майда тўғралган кўкатлар ва кўпиртирилган тухум билан аралаштирамиз. Тузлаймиз, мурчлаймиз. Помидорларни айлана шаклида тўғраймиз, ўсимлик ёғида 2 дақиқадан қовуриб оламиз. Творогли-тухумли аралашмани помидорлар устидан қуямиз, това қопқоғини ёпамиз ва паст оловда 7-8 дақиқа давомида пиширамиз. Тайёр таомни қопқоқ остида бир неча дақиқага қолдирамиз ва сўнгра дастурхонга тортамиз.

Ёқимли иштаҳа!

#нонушта #тошкент #ўзбекистон

Бизнинг каналимизга обуна бўлинг!

https://telegram.me/joinchat/AXxFqUA_DNOB1-wwK5_pVA


Report Page