Товуқдан Фрикасе

Товуқдан Фрикасе

@FoodLab

Товуқдан Фрикасе

Бир қарашда жуда оддий – товуқ гўшти, қаймоқ, аралаштирамиз ва дималаймиз. Аммо унинг номичи?! Фрикасе — бу сўзи ортида Нормандия шамоли товуши, Бургундия қуёши ва Прованс кўкатлари иси уфуриб туради.

Тайёрмисиз? Унда кетдик!

Масаллиқлар:

Товуқ болдирлари — 1 кг;

пиёз — 1 дона;

сабзи — 1 дона;

ун — 2 ош қошиқ;

сельдерей — 1 та танаси;

қўзиқоринлар (шампиньонлар) — 100 грамм;

товуқ шўрва/сув — 500 мл;

қаймоқ 20% — 100 мл;

тухум сариғи — 2 дона;

лавр япроғи — 2 дона;

тошчўп/петрушка (таъбга кўра) — 1 шохчадан;

ўсимлик ёғи — 1-2 ош қошиқ;

туз, мурч — таъбга кўра.

Тайёрланиши:

Товуқ бодирларини бўлаклаймиз, туз ва мурч сепиб созлаймиз, унга булаб ўсимлик ёғида ҳамма томонини айлантириб қовуриб оламиз. Тайёр товуқларни алоҳида ликопчага териб чиқамиз. Сабзи, пиёз, сельдерейни кичик кубик шаклида тўғраймиз ва 5 дақиқа давомида юмшагунга қадар қовурамиз. Тўртга бўлинган шампиньонларни қўшамиз ва 5-6 дақиқа пиширишда давом этамиз. Товуқни товага қайтарамиз, шўрва ёки сувни устидан қуямиз, петрушка ва тошчўпни, лавр япроғини соламиз. Қайнаб чиққанидан сўнг, оловни пасайтирамиз, қопқоғини ёпамиз ва ярим соат димлаймиз. Товуқ гўшти пишганидан сўнг, кўкатларни олиб ташлаймиз, алоҳида идишда эса тухум сариқларини қаймоқ билан аралаштирамиз. Ушбу аралашмага товуқ гўшти қайнаган сувдан бир ош қошиқ соламиз. Қаймоқли аралашмани товуқ гўшти устидан қуямиз, 1-2 дақиқа қиздирамиз (қайнатишгача олиб бормаслик шарт) ва дастурхонга тортамиз. Бу таомга гуруч ва картошка пюредан ажойиб гарнир чиқади.

Ёқимли иштаҳа!

#кечкитаом #тошкент #ўзбекистон

Бизнинг каналимизга обуна бўлинг!

https://telegram.me/joinchat/AXxFqUA_DNOB1-wwK5_pVA


Report Page