Тошкентни Марказий Осиё «fashion»-марказига айлантириш ишлари олиб борилмоқда

Тошкентни Марказий Осиё «fashion»-марказига айлантириш ишлари олиб борилмоқда

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

https://t.me/aokamediakontent

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш” ҳақида 5285-сонли Фармони орқали “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ташкил этилди. Фармоннинг асосий мақсади — тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш юқори қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш устувор вазифаси сифатида белгиланди. Ушбу даврдан Тўқимачилик саноати ривожланишида Ўзбекистон ва халқаро тажрибани қамраб олган янги даврга қадам қўйилди.

Тўқимачилик саноатини ислоҳ қилиш Ўзбекистоннинг 2016 йилда бошланган. Янги 2017-2021 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясининг асосий йўналишларидан бири этиб, Янги Ўзбекистон қурилишида флагман соҳа сифатида белгиланди. Бу албатта бежиз эмас. Минг йиллик анъана ва тажрибага асосланган саноат Республика  иқтисодиётининг ривожланишида муҳим роль ўйнамоқда, жумладан бюджет даромадларининг ошиши, хорижий сармояларни жалб этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш тарзини яхшилаш, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш ва экспортни ривожлантиришда етакчи ҳисобланади.

Бунга қуйидаги рақамлар мисол бўла олади: 2021-йилда ишлаб чиқариш маҳсулотлари экспортининг (олтин экспортидан ташқари) 2017 йилга нисбатан 64,7 фоизга ўсиши, бунда тўқимачилик саноатининг улуши энг юқори - 41,5%ни ташкил этган (ундан сўнг металлургия – 24,4%, кимё саноати – 11,4% ва машинасозлик - 9% ўрин эгаллаган). Пул кўринишида эса экспорт 3 баробар кўпайиб, 2016 йилда - 1,0 миллиард доллар ва 2021 йилда 3,05 миллиард долларни ташкил этди.

Уюшманинг 5 йиллик фаолиятини сарҳисоб қилар эканмиз унда қўйидаги ютуқларни белгилаш мумкин.

✔️ 1)    Халқаро эътироф: Пахтачиликда барқарорлик ва шаффофлик. Президентимиз томонидан тўқимачилик саноатини ривожлантиришда пахта-тўқимачилик кластери тизимини кенг жорий қилиш устувор йўналиш этиб белгиланди. Ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида мажбурий меҳнат омиллари қиска давр ичида тўлиқ бартараф этилиши, деярли, чорак аср давом этган “пахта бойкот”и ўз кучини йўқотгани ва бундай натижа ҳеч бир давлат тарихида бўлмагани Европа ва АҚШ хукуматлари ва экспретлари томонидан эътироф этилди. Бу энг аввало халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон билан ишлашга қизиқишини ортирди. Жорий йилнинг ноябрь ойида Better Cotton ташаббуси расман Ўзбекистонда иш бошлаганини эълон қилди ва Ўзбекистон “яхши пахта” етиштирувчи давлатлар қаторидан ўрин эгаллади. Кластер модели пахтачилик ва қишлоқ хўжалигида революцион ўзгаришларга олиб келди: пахта далалари қисқартирилишига қарамай, ҳосил унумдорлиги оширилди, техникалар янгиланди, ер майдонларининг 20% да сув тежаш тизими жорий этилди. Халқаро тўқимачилик саноати ишлаб чиқарувчилари федерациясининг ахборотига кўра, Ўзбекистон технологик парки янгиланишида кучли 10 та давлатлар сирасига киритилди.

Халқаро майдонда Ўзбекистон тўқимачилик саноатидаги ислоҳотлар тан олиниши энг аввало брендлар билан ишлашни жадаллаштиришга олиб келди. GSP+ преференциялари тақдим этилиши Европа ва Буюк Британия давлатларига глобал ишлаб чиқариш занжирига кириш имкониятини яратди. 5 йил аввал мавжуд экспортни 3 баробарга ошириш хақида гап юритилса, бир эртакдай кўринган бўлса, ҳозирда 10 баробарга ошириш мақсади тармоқ корхоналари учун яқин маррага айланди. Ўзбекистон географик жойлашуви ва сиёсий қарашлар туфайли ҳамкорлик учун “ноқулай” давлатдан Европа ва Осиё давлатлари учун барқарор ресурс марказига айланди. Италия, Испания, Англия, Германия, Польша, Франция, Туркия, АҚШ каби давлатларнинг 100 дан ортиқ брендларига маҳсулот ектазиб берилишига олиб келди.  Hugo Boss, Diesel, Tendam, Inditex, El Corte, Engelberg Straus, The North Face, Collins, S.Oliver, LC Waikiki, De Facto, Piere Cardin, Falke каби брендлар дўконларида ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари сотилмоқда. 

✔️ 2)    МДҲ минтақасининг тўқимачилик саноати маркази. Ўзбекистон тўқимачилик саноатида олиб борилаётган ислохотлар ўз самарасини беришни бошлади. Қисқа вақт ичида эришилган ютуқлар танланган стратегиянинг тўғри эканлигини тасдиқлади. Ўрта Осиё минтақасида тўқимачилик саноатининг Ўзбекистон модели жорий қилиниши бошлади. Маҳаллий корхоналар томонидан сўнги 5 йил мобайнида республиканинг барча ҳудуларида 350 дан ортиқ янги тўқимачилик саноати корхоналарини ташкил этилди. Шу билан бирга, қўшни Тожикистон (“Зелал Текстиль”), Қозиғистон (“Астера текстиль”), Қирғизстон (“Арт Софт”) каби давлатларда тўқимачилик корхоналари ташкил этилиши бошланди. Пахта-тўқимачилик кластери модели Озарбайжон Иқтисодиёт вазири ва ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди ва ўзбек инвесторларини Ҳукумат қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди. Грузия учун тўқимачилик саноатини ривожлантиришда Ўзбекистон ҳамкор сифатиди ўрганилмоқда ва турли портларида тўқимачилик корхоналари очиш ва Европа бозорига Ўзбекистон учун хаб бўлиш таклифи маҳаллий корхоналар томонидан ўрганилмоқда. Ўзбекистон МДҲ давлатлари учун асосий тўқимачилик маҳсулотларини етказиб берувчи давлат ҳам ҳисобланади. Мамлакат экспортининг 52% МДҲ давлатларига тўғри келади. Айни дамда, Тошкентни Марказий Осиё Fashion-марказига айлантириш ишлари олиб борилмоқда.

✔️ 3)    Барқарор ишлаб чиқарувчи: муқобил энергия, атроф муҳит, муносиб меҳнат. Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг сўнги йилларда эришган улкан ютуқларидан бири бу ишлаб чиқаришда барқарор ва шаффофликни жорий этилишидир. Халқаро стандартларинг жорий қилиниши, меҳнат шароитларини яхшиланиши, ишлаб чиқаришда атроф-муҳит, экология, одам соғлигига зарарли таъсирини камайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Уюшма жорий йилнинг ўзида 5 дан ортиқ халқаро ташкилотлар ва ташаббусларга аъзо бўлди ва ижтимоий жавобгарликни кучайтирди.

Тўқимачилик саноати электр энергия кўп истеъмол қилувчи соҳа ҳисобланади. 2022 йилда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилга нисбатан 3,1 баробарга ортиши натижасида, электр энергияси истеъмоли 2,5 баробарга, табиий газ истеъмоли эса 2,6 баробарга кўпайган.

Шу билан бирга, соҳа корхоналари томонидан энергия ресурсларини тежаш, улардан оқилона ҳамда самарали фойдаланиш бўйича тизимли равишда ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, 2017-2022 йилларда тўқимачилик соҳасида амалга оширилган инвестиция лойиҳаларида янги турдаги замонавий ва энергия тежамкор технологиялар ўрнатилиши ҳамда корхоналарда мавжуд бўлган эски турдаги дастгоҳлар модернизация қилиниши натижасида, 2022 йилга келиб соҳада 1,0 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган электр энергия ҳажми 67,4 минг кВт.соатни, табиий газ эса 6,4 минг м3 ни ташкил этиб, ушбу кўрсаткичнинг 2017 йилга нисбатан 23,5 фоизга камайишига эришилди.

✔️ 4)    Энг йирик иш берувчи: Ҳозирда, ресублика бўйлаб 12 минг дан ортиқ тўқимачилик саноати корхоналари мавжуд бўлса, 5 мингдан ортиғи тайёр кийим-кечак маҳсулотларини етиштиришга қаратилди. Ўз навбатида, тўқимачилик саноати инсон кучи талаб қиладиган соҳа экани ҳисобга олинса, 450 мингдан ортиқ киши соҳада иш билан таъминланган, уларнинг 80 фоизга яқини аёллардир. Янги лойиҳаларнинг ишга туширилиши билан бу кўрсаткичлар муттасил ортиб бормоқда. Жорий йилда 86 тўқимачилик корхонасининг очилиши натижасида 23 мингдан ортиқ киши доимий иш билан таъминланди. Бундан ташқари, олиб борилган ўрганишлар натижасида 35 мингдан ортиқ вакансиялар тўқимачилик саноати корхоналари мавжуд эканлиги аниқланди, ва бу рақам кун сайин ортиб бормоқда. Соҳанинг ривожланиши халқимизни иш билан таъминлашга, турмуш тарзини ва фаровонлигини яхшилашга олиб келмоқда. Муносиб меҳнат шартларини яратиш ва мехнатга муносиб хақ тўлаш тамойилларига асосан ҳозирда ўртача иш хақи 2,0-5,0 млн.сўмга ошишига олиб келди.

Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида, Германиянинг тажрибаси ўрганилди ва тажриба сифатида Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган касб-хунар коллежида дуал таълим тизими жорий этилди. Бир қатор вилоятларда мономарказлар ва мувофиқлаштириш марказлари ишга туширилди.

Report Page