Тиланчи
Бир тиланчи ўзига шогирд олибди. Унга тиланчиликнинг сир-асрорларини ўргатибди: — Қаерда бўлса ҳам, кимдан бўлса ҳам, қанча бўлса ҳам пул сўрайверасан.
Орадан бир неча кун ўтиб устоз-тиланчи ҳаммомда чўмилаётган пайтида хонага кирган бир одам тиланчилик қила бошлабди.
Устоз-тиланчи: — Ахир биз ҳаммомдамиз-ку.
Шогирд-тиланчи: — Қаерда бўлса ҳам.
Ҳалиги устоз ўз шогирдининг овозидан таниб қолибди: — Ҳой, номард ўз устозингдан ҳам пул сўрайсанми?
Шогирд-тиланчи: — Кимдан бўлса ҳам.
Устоз-тиланчи: — Яланғоч одамдан ҳам пул сўрайдими?
Шогирд-тиланчи: — Қанча бўлса ҳам.