Тест синовларини ошкора ўтказишни таъминлаш учун танлов эълон қилинди

Тест синовларини ошкора ўтказишни таъминлаш учун танлов эълон қилинди

www.xabar.uz




25.05.2018 13:24




0
133

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги жорий йилнинг 1-15 август кунлари тест синовлари ошкора ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун шахсни идентификациялаш воситалари, металлодетектор, монитор ва йиғма павилонлар етказиб бериш бўйича энг яхши таклифларни саралаш ишлари амалга оширилишини эълон қилди.

Қурилмаларни харид қилиш қуйидаги лотлар бўйича амалга оширилади:


  • Видеокузатув қурилмаларини етказиб бериш ва ўрнатиш – ЛОТ 1;

  • Металлодетекторларни етказиб бериш – ЛОТ 2;

  • Йиғма павилонларни етказиб бериш ва ўрнатиш – ЛОТ 3;

  • Мониторларни етказиб бериш – ЛОТ4.

ЛОТ 1, ЛОТ 2, ЛОТ 4 бўйича қурилмаларни харид қилиш миллий валютада, ЛОТ 3 бўйича миллий ҳамда хорижий валютада амалга оширилади.

Қурилмаларни харид қилиш ишлари техник талаблар асосида амалга оширилади. Энг яхши таклифлар тақдим этган корхоналар билан шартнома тузилади.

Таклифларни саралаб олишда иштирок этиш истагида бўлган корхоналардан таклифларни жорий йилнинг 30 май, соат 15-00 га қадар Тошкент шаҳар, 100047, Амир Темур кўчаси 4-уй манзилига юборилиши сўралган.

Report Page