Талбина

Талбина

Rahmat-Bio Uzbekistan

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У киши ўз аҳлларидан бирор киши вафот этадиган бўлса, шу сабабдан аёллар тўпланиб, тарқалганидан сўнг фақат аҳллари ва хос кишилар қолганда бир декча талбина қилишга амр этарди. У пишириларди. Сўнгра у нонли шўрва устига қўйиларди. Кейин у киши:

«Эй аёллар, шундан еб олинглар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Талбина беморнинг юрагини қувватли қилувчидир ва баъзи маҳзунликни кетказади», деганларини эшитганман», дер эди».

Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилишган.

«Ҳадис ва Ҳаёт», 18-жуз, Тиб ва дам китоби, 158-бет.


Имом ибн Қоййим айтади: Тальбина – бу арпа уни ва кепагидан тайёрланган суюқ таом. Тальбина ва арпа қайнатмасининг фарқи шундаки, арпа қайнатмаси бутун донлардан, тальбина эса ўзида кўпроқ фойдали хусусиятларни сақлаб қолган янчилган ундан тайёрланади». «Задул-маъад», 4/293.


Ҳаётнинг бугунги шиддат билан ўсиши, турли-туман фойдали бўлмаган овқатланиш тарзи, кимёвий ишловдан ўтган маҳсулотларнинг купаяётгани натижасида инсон организми табиий тоза маҳсулотларга етишмовчилик сезади, ва бу ўз ўрнида турли (тана ва қалб) касалликларга олиб келади. Бундай ҳолларда VII аср рецептлари асосида саҳиҳ ҳадисга мувофиқ тайёрланган тальбина кашаларини сиз ва яқинларингизнинг соғлиғини тиклаш ва касалликларни бартараф килиш учун тавсия қиламиз.

Talbina

Тальбинанинг аниқланган фойдали хусусиятлари:

• Тальбина таркибида мавжуд арпа ўзининг фойдали толалари сабаб қабзиятни олдини олади;

• Тальбина ошкозонни тозалашга ва ичакларни бушатишга ёрдам беради;

• Тальбина депрессияга дучор булган беморларни даволашда ишлатилади. Бу унинг таркибида мавжуд минераллар, В витамини, антиоксиданлар, аминокислоталар туфайлидир;

• Колоскопияда тинчлантиради;

• Тальбина ичак раки билан курашади;

• Инсоннинг табиий иммунитетини кўтаради;

• Тальбина юракнинг коронар артерияларини химоялайди;

• Сийдик хайдовчи бўлиб хизмат қилади;

• Гипертонияда фойдали;

• Қандли диабет кассалигида фойдаланилади;

• Стенокардия касаллигида қўлланилади;

• Ўткир сурункали йўтал тузалишига кўмаклашади;

• Ич терлама касаллигида қўлланилади;

• Туберкулез олдини олишда фойдали;

• Болаларнинг соғлом усиши ва ривожланишига ёрдам беради.



Сиз ва яқинларингизга соғлик тилаймиз.

Rahmat-Bio Uzbekistan.

* * *

Вилоятдаги ваколатларимиз:

Фарғона:   +998911271616

Андижон:  +998901491616

Наманган: +998911391616

_________

Бош офис: +998 90 957-71-71

Телеграм канал: t.me/rahmatbio

Facebook: Fb.com/rahmatbiocom

Web: www.rahmatbio.com

Report Page