Тони Шей: Бахт етказиш. Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи (буюртма асосида)

Тони Шей: Бахт етказиш. Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи (буюртма асосида)

Asaxiy Books
Китоб муқоваси

“Zappos” онлайн савдо компаниясини ўзининг корпоратив маданияти, қадриятлари билан ноёб компаниялардан бири саналади, айни шу хусусиятлари туфайли у юқори суръатда ўсди. “Zappos” “Fortune” журналининг 2009 йилда эълон қилган “Ишлаш учун энг яхши компаниялар” рўйхатидаги дебютини юқори рейтинг билан бошлади. Худди шу йили уни «Amazon” 1,2 миллиард доллардан ортиққа сотиб олди. 

“Бахт улашиш” китобида “Zappos” Бош ижрочи директори ва асосчиларидан бири Тони Шей ўзининг бизнесдаги фаолиятини қандай қилиб чувалчанг фермасидан бошлаб, пицца бизнеси, «LinkExchange» ва “Zappos”гача олиб келгани бу борада орттирган тажрибасини ўқувчилар билан ўртоқлашади. Бир нафасда ўқиб чиқиладиган ушбу китоб корпоратив маданият муваффақият калити эканлиги, атрофингиздаги инсонларга бахт улашиш орқали янада бахтлироқ бўлишингиз мумкинлигини кўрсатади. Китоб “New York Times” ҳамда “Wall Street Journal”нинг бестселлер асарлар рўйхатидан жой олган.

Тони Шей “Zappos”га 1999 йилда, компания ташкил топганидан икки ой ўтгач, маслаҳатчи ва инвестор сифатида жалб қилинган. У “Zappos”нинг тўлиқ таркибига 2000 йил қўшилди.

Заппос ялпи товарлар савдоси 2000 йилда 1.6 миллион долларни ташкил қилган бўлса, Тони Шей раҳбарлигида 2008 йилга келиб 1 миллиард доллардан ошди.

Китоб чекланган миқдорда буюртма асосида чиқарилади. 

Китоб ҳақида маълумотлар

Нашриёти: Ниҳол

Йили: 2020

Муқоваси: Қаттиқ

Нархи: 90 000 сўм

Нархлар янгиланган сана / Цены обновлены: 29/08/2020

Нархлар актуаллигини харид пайтида аниқлаштиринг.
Актуальность цены уточняйте во время покупки.


Буюртма бериш / Заказ и доставка: www.asaxiy.uz

Асосий меню / Главное меню: Бизнесга оид адабиётлар
Телефон: (71) 200-01-06

Телеграм: @asaxiybook


Report Page