Сигарета чекиб ётиш фожеа билан тугади

Сигарета чекиб ётиш фожеа билан тугади


Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг1 январь куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшаган Р.Р. уйида сигарета чекиб ухлаб қолиши оқибатида сигарет кукуни кўрпа устига тушиб, ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйининг 40 кв.м. майдонида том қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда Р.Р.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page