Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов тарихий фильмга қўл урди

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов тарихий фильмга қўл урди


t.me/uzbek_kino

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов тарихий фильмга қўл урди

Жўрабек Рўзметов сценарийи асосида, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан «Исломхўжа» - Хива хонлиги бош вазирининг сирли фожиаси ҳақидаги бадиий-публисистик фильмини суратга олиш ишларига тайёргарлик бошланган. 



Айни кунларда фильмда роль ўйнаши мумкин бўлган актёрлар жамоаси ҳам саралаб олинмоқда. Исломхўжа образини таниқли актёр Улуғбек Қодиров ижро этиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбеккино» матбуот хизмати маълум қилди. 

alt


Сараланаётган актёрлар қаторида Алишер Узоқовни,

alt


Карим Мирходиевни,

alt


Хошим Арслоновни,

alt


Азамат Ахроровни кўриш мумкин. 

alt


Фильм ижодий гуруҳи Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида хизмат сафарида бўлиб, буюк аждодимизнинг Россия билан боғлиқ фаолиятини ўрганиб қайтган. Санкт-Петербург шаҳрида танланган макон ва либослар асосида фильм учун тайёрланган эскизлар ҳам муҳокама этилган. Ушбу фильмни жорий йил «Эзгу-фильм» киностудиясида суратга олиш режалаштирилган.

alt


Исломхўжа – ушбу янги бадиий-публисистик фильм ХХ аср бошларида нафақат Хоразм музофоти балки, бутун Марказий Осиё ҳудуди, ҳатто Чор Руссиясининг амалдорлари орасида юксак нуфузга эга бўлган Хива хонлигининг Бош вазири Исломхўжанинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Ўз даврининг тараққийпарвар, ҳалқпарвар давлат ва жамоат арбобларидан бири бўлган Исломхўжа 17 ёшидан хонликнинг савдо ва саноат марказларидан бири ҳисобланмиш Хазорасп беклигига хокимлик қилган, 26 ёшида Хива хонлигининг Бош вазири этиб тайинланган. Валиахд Асфандиёр тўранинг ҳукмронлиги даврида Исломхўжа хонликнинг барча муҳим ва маъсулиятли вазифаларини ўз зиммасига олиб, кўплаб иншоатлар қурдирган. Қатор соҳаларда ислоҳотлар олиб борган. Бироқ, хонликнинг энг юқори амалдори, буюк ислоҳотчи Исломхўжа сирли равишда ўлдирилиб, ҳатто қотилликни фош этиш учун бошланган тергов ҳаракатлари босди-босди қилинган.

kunutun.uz


Report Page