Rahmat - Non

Rahmat - Non

Rahmat-Bio Uzbekistan
Rahmat - Non

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) доим кепакли арпа унидан тайёрланган нон истеъмол қилардилар.

Абу Ҳозим шундоқ ривоят қилади: «Мен Саҳл ибн Саъддан сўрадим: «Аллоҳнинг расули тозаланган ундан нон ердиларми?» У жавоб берди: «У расул бўлиб йўлланган пайтдан бошлаб то ўлимига қадар тозаланган ун кўрмаган». Мен сўрадим: «Сизларда элак бормиди?» У жавоб берди: «У расул бўлиб йўлланган пайтдан бошлаб то ўлимига қадар элак кўрмаган». Мен сўрадим: «Қандай қилиб эланмаган арпа ер эдингиз?» У айтди: «Биз уни янчардик, сўнгра унга пуфлардик, учиб кетган қисмини йиғиб сув билан аралаштириб ҳамир қорардик». (Имом Бухорий ривояти).

Ривоят қилинадики, кунлардан бир куни олдида қовурилган қўй гўшти турган (қандайдир) одамлар уларнинг ёнидан ўтаётган Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни (бирга) ейишга таклиф қилишди. Шунда у таклифни рад этди ва айтдики:

«Аллоҳнинг элчиси бу дунёни (ҳатто) арпа нонига тўймасдан тарк этди».

Абу Юсуф Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Аллоҳнинг элчисини бир бўлак нон устига ҳурмо қўйиб, «Бу бунга зиравор бўлади» деганини кўрдим”. Абу Довуд.

Сизнинг эътиборингизга VII асрнинг қайта тикланган рецептлари бўйича тайёрланган “Rahmat” нонларини тавсия қиламиз.

Rahmat - Non (arpa noni)

Бу кўринишидан оддий бўлган нонда Сиз ва оилангиз учун жуда кўп фойдали моддалар мавжуд. У биз ёшлигимиздан ўргангандек юмшоқ нон эмас ва биз буни яхши нон, буниси эса ёмон, деб айтмаймиз. Биз учун эса ҳар қандай нон ҳам яхши, чунки у Аллоҳнинг неъмати. Биз донни ўстиролмаймиз, ерни сув билан тўйинтиролмаймиз ва ҳаттоки ҳосилни йиғиб, қўлимизда мавжуд ундан нон пиширолмаймиз. Кечқурунлари мусулмонларнинг биринчи аждодлари ҳақидаги ривоятларни ўқиб, умуман олганда оми дипломларга эга бўлмаган, аввалига маълумотга эга бўлиш учун миллионлаб, сўнгра йўқотган соғлигини тиклаш учун миллиардлаб пул сарфламаган инсонлар, қандай қилиб ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом бўлганларига ҳайратланмасдан бўлмайди. Ўша илк мусулмонлар тарихан қисқа муддатларда маданият, тиббиёт, санъат, фанни ривожлантириб, кенг тарқатишга эришдилар.

Ҳамма Имом ал-Бухорийни мусулмонларнинг кейинги авлодлари учун асл ҳадисларни йиққан ва тизимлаган олим деб билади. Аммо жуда кам инсон унинг беназир табиб ва шифокор бўлгани, ўз иши учун эса умуман ҳақ олмаганини билавермайди.

Имом Бухорий бугунга қадар миллионлаб ва ҳатто миллиардлаб инсонларни даволаб келмоқда.

Қандай қилиб дейсизми? Унда мана бу «Rahmat» нонларига назар солинг, уни тайёрлашда бизнинг буюк ватандош бобомиз ал-Бухорий тўплаб қолдирган маълумотдан фойдаланилган. Агарда сиз «Rahmat» нонларини ўз рационингизга киритсангиз, балки бир мунча муддатдан сўнг Сизни йиллар давомида қийнаб келган дардларингизга шифо топилса ажабмас. 

Эътиборингизга VII аср рецептлари асосида тайёрланган «Rahmat» нонларини ҳавола қиламиз.

Rahmat - Bio (arpa noni)

Бу бир кўринишда оддий бўлган нон таркибида сиз ва яқинларингиз соғлиги учун фойдали ферментлар жуда кўп, албатта у биз болаликдан ўргангандек юмшоқ эмас. Аммо ўз дардларидан ҳалос бўлишни хоҳлаган одамлар учун бу тўсиқ бўлолмайди, деган умиддамиз.

«Rahmat» нонлари касалликдан тузалиш ва унинг олдини олиш бўйича қуйидаги фойдали хусусиятларга эга ҳисобланади:

• ичак фаолиятини яхшилайди;

• асаб тизимини мустаҳкамлайди;

• жигар фаолиятини яхшилайди;

• иситмани туширади;

• қон босимини меъёрлаштиради;

• жигарнинг соғломлашишига кўмаклашади;

• қондаги қанд миқдорини камайтиради;

• ичак аъзоларини турли касалликлардан ҳимоялайди;

• сийдик ҳайдовчи ҳусусиятга эга;

• стресс ва асаб касалликларидан фориғ этади;

• қариш жараёнини секинлаштиради;

• иммунитетни мустаҳкамлайди;

• юрак касалликларини даволайди;

• организмни атроф-муҳитнинг салбий таъсиридан ҳимоялайди.

Rahmat Non (arpa noni)

Умид қиламизки, бизнинг маҳсулот Сиз ва Сизнинг яқинларингиза хуш ёқади ва Яратганнинг иродаси билан Сизнинг ва оилангизнинг соғлигига шифобахш таъсир кўрсатади.


Сиз ва яқинларингизга соғлик тилаймиз.

Rahmat-Bio Uzbekistan.

* * *

Вилоятдаги ваколатларимиз:

Фарғона:   +998911271616

Андижон:  +998901491616

Наманган: +998911391616

_________

Бош офис: +998 90 957-71-71

Телеграм канал: t.me/rahmatbio

Facebook: Fb.com/rahmatbiocom

Web: www.rahmatbio.com

Report Page