РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

КУЧ АДОЛАТДА БЎЛГАЧ, СЎЗ ҲАМ АДОЛАТДАДИР!

Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Денов тумани ҳокимлиги туман марказидаги хиёбонда ўрнатилган Амир Темур ҳайкали хусусида 2020 йилнинг 27 май куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материалларни батафсил ўрганиб қуйидагиларни маълум қилади.

Туман марказидаги хиёбонда ўрнатилган Амир Темурнинг ушбу ҳайкали Денов шаҳар ҳокимлигининг 1996 йил 25 апрелдаги фармойишига асосан бунёд этилган. Ҳайкалда улуғ саркарданинг уч ҳалқадан иборат белги бириктирилган ҳассани қўлида тутган сиймоси акс этган.

Соҳибқирон бобомиз қўлида ушлаб турган ҳассадаги уч ҳалқа Темур ва Темурийлар салтанати байроғи, тамғаси ва тангаларида тасвирланганлиги тарихий манбааларда келтириб ўтилган.

Амир Темур саройида хизмат қилган араб тарихчиси Ибн Арабшоҳ, Самарқандга испан элчиси сифатида келган Руи Гонзалес де Клавихо томонида келтирилган маълумотларда ва бошқа илмий рисолаларда қайд этилишича, бир-бирига туташган уч ҳалқа тасвирининг Амир Темур байроғи, тамғаси ва тангаларига туширилиши бу унинг ер юзидаги уч иқлим, яъни шимол, жануб ва ғарб ҳудудларини ўз ҳукмронлиги остида бирлаштирганини, дунёнинг уч қисми подшоси эканлигини ифодалаган.

Хулоса шуки, қўлида уч ҳалқадан иборат белги бириктирилган ҳасса тутган Амир Темур ҳайкали бобокалонимизнинг шон-шуҳрати, уч иқлимни бирлаштирган енгилмас машҳури замон бўлганлиги рамзидир.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2020-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-4667-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу қарорда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши натижасида Денов тумани янги, замонавий қиёфага киради. Дастур асосида Денов тумани марказидаги хиёбонда ўрнатилган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади.


Денов тумани ҳокимлиги 

Ахборот хизмати

Каналга уланиш:👇

✅ @dthaxborotxizmati



Report Page