Qur’on va sunnat

Qur’on va sunnat

Manba: www.hikmatnuri.com

Суннатдан далил – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларидир:

«Киши билан куфр ҳамда ширк ўртасидаги (масофа) намозни тарк қилишдир» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 256);

«Биз билан у (мушрик)лар ўртасидаги аҳд – намоздир. Ким уни тарк қилса (ўқимаса) кофир бўлибди» (Бурайда разияллоҳу анҳу ривояти: Термизий «Сунан», ҳадис № 2830. Ибн Можа «Сунан», ҳадис № 1132. Дору Қутний «Сунан», ҳадис № 1771).

Саҳобаларнинг сўзларидан далил:

Амирулмўъминийн Умар разияллоҳу анҳу: «Намозни тарк қилган (ўқимаган) одамнинг Исломда насибаси йўқдир!»– дедилар. Насиба – ҳиссадир. Бу сўз накира-ноаниқлик шаклида инкор тизимида истеъмол қилинди. Бу умумийликни: оз ва кўп насибанинг барчасини ўз ичига олади.

Абдуллоҳ ибн Шақиқ (раҳимаҳуллоҳ): «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари амаллар ичида намоздан бошқасини тарк қилишни куфр деб ҳисоблашмас эди»– деди.  

Соғлом мунозара жиҳатидан шундай дейилади:

Қалбида намознинг буюклиги ва Аллоҳнинг намозга берган эътиборини танийдиган заррача иймони бўлган одам, қандай намозни ҳеч ўқимаслиги мумкин? Бунинг бўлиши мумкин эмас. Мен «Намоз ўқимаган одам кофир бўлмайди» деб айтган одамнинг далиллари ҳақида ўйлаб кўрдим ва уларнинг тўрт ҳолатдан бирида эканини билдим:

1 – Бу далиллар аслида далилликка яроқсиз.

2 – Ёки намозни ўқимасликка алоқасиз васфлар билан боғланган.

3 – Ёки намозни ўқимаслик узрли бўлган ҳолатларга боғланган.

4 – Ёки бу далиллар умумий бўлиб, намоз ўқимаган одамнинг кофир эканлигини таъкидлаган хадислар билангина хосланади.

Намозни тарк қилган одамнинг кофир экани маълум бўлган бўлса, бу одамга муртадлар ҳукми жорий бўлади. Нассларда (на Қуръон ва на суннатда) намоз ўқимаган одамнинг мўъмин экани ёки униннг жаннатга кириши ёхуд жаҳаннамдан қутилиши, шунингдек, намоз ўқимаган одам ҳукм қилинган куфрни куфрони неъмат-нонкўрлик ёки куфр остидаги куфр деб таъвил қилишга эҳтиёж туғдирадиган бирон нарса йўқдир.

Биринчидан: намоз ўқимаган одамга қиз берилмайди. Агар намоз ўқимаган пайтида уйланган бўлса, никоҳи ботилдир. Аллоҳ таолонинг муҳожира аёллар ҳақида айтган оятига биноан, унга бу хотини ҳаром бўлади:

«Бас, агар сизлар улар­нинг (ҳақиқий) мўмина эканликларини билсангизлар, у ҳолда уларни кофирларга қайтарманглар! У мўминалар (кофирлар) учун ҳам ҳалол эмас ва у (кофир)лар (мўмина)лар учун ҳалол эмасдир» (Мумтаҳана: 10).

Иккинчидан: Никоҳ қилинганидан кейин намозни ўқимай қўйса, юқорида келтирилган оят ва илм аҳлларига маълум бўлган тафсилотга кўра, яъни жинсий алоқадан илгари ёки кейин, никоҳи бекор бўлади ва хотини унга ҳалол бўлмайди.

Учинчи: Намоз ўқимайдиган бу одам сўйган ҳайвоннинг гўшти ейилмайди. Чунки, у – ҳаромдир. Агар яҳудий ва насроний сўйган бўлса, унинг сўйган гўшти биз ейишимиз учун ҳалолдир. Аллоҳ сақласин, намоз ўқимаган одам сўйган гўшт эса яҳудий ва насронийларникидан ҳам ёмонроқдир.

Тўртинчидан: Намоз ўқимаган одамнинг Макка ва Макка ҳарамининг ҳудудига кириши, Аллоҳнинг қуйидаги оятига биноан, ҳаромдир: «Эй мўминлар, ҳеч шак-шубҳасиз, мушриклар нопок кимсалардир, бас, (улар) бу йилдан сўнг Масжид-ал-Ҳаромга яқин келмасинлар!» (Тавба: 28).

Бешинчидан: Агар унинг қариндошларидан биронтаси вафот этса, қолдирган меросидан ҳаққи бўлмас. Бас, бир киши вафот этса ва намоз ўқимайдиган ўғли – намозхон мусулмон ота ва намоз ўқимайдиган ўғил – ёки узоқ амакиваччаси – ъосиб – қолган бўлса, уларнинг қайси бирлари мерос олишлари мумкин? (Албатта), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Мусулмон кофирга, кофир мусулмонга ворис бўла олмайди»(Муттафақун алайҳ) ва «Фароиз (мерос)ларни ўз аҳлига беринглар. Ортиб қолса лойиқ бўлган эркак кишига» (Муттафақун алайҳ) сўзларига биноан, ўғил эмас, амакиваччаси мерос олади. Бу – барча ворисларга тегишли гапдир.

Олтинчидан: Бу одам вафот этса ювилмайди, кафанланмайди, жанозаси ўқилмайди, мусулмонлар қабристонига дафн этилмайди. Ундай бўлса нима қиламиз?! Уни саҳрога олиб чиқиб, чуқур қазиймиз ва уни ўша чуқурга (устидаги) кийимлари билан кўмамиз! Чунки, унинг ҳурмати йўқдир. Шунинг учун ҳам, яқинлари ичидан бири намоз ўқимай ўлган ва намоз ўқимаганларга жаноза ўқилмаслигини билган одам, унга одамларни жаноза ўқишлари учун чақириши ҳалол эмасдир.

Еттинчидан: У Қиёмат куни, Аллоҳ сақласин, Фиръавн, Ҳомон, Қорун ва Убай ибн Халафлар билан бирга жамланади ва жаннатга кирмайди. Оиласидан бирон кимсанинг у учун мағфират ва раҳмат тилаши ҳаромдир. Чунки у – Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларига биноан кофирдир: «На пайғамбар ва на бу мўминлар — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир» (Тавба: 113).

Дўстлар, масъала ўта хатарлидир. Афсуски, айрим одамлар бу мавзуда лоқайддирлар ва хонадонларида намоз ўқимаган одамларнинг қолишига рухсат берадилар. Бу эса жоиз эмасдир» (Манбаъ: «Мажмуъу фатава ва расааилил-Усаймийн, Китабус-солаҳ», 12– жилд, ўттиз учинчи савол).

Ҳой, намоз ўқимаган ёки намоз ўқишга лоқайд бўлган одам! Бу – эркакдир, аёлдир, намоз ўқимаган одамнинг ҳукмидир. Энди сен қолган умрингни солиҳ амаллар билан ўтказишга ҳаракат қил. Чунки, қолган умринг бир ойми, бир неча кун ёки соатми, қанча қолганини билмайсан. Доимо Аллоҳнинг ушбу сўзларини ёдингда тут:

«Ҳеч шубҳа йўқки, кимда-ким Роббисининг (ҳузурига) жиноятчи-кофир бўлган ҳолда келса, у ҳолда албатта унинг учун жаҳаннам бор бўлиб, у (кофир) у жойда на ўла олар ва на яшай олар» (То-ҳа: 74);

«Бас, ана ўшанда ким (ҳаёти-дунёда куфру исён билан) туғёнга тушган ва ҳаёти-дунёни (охиратдан) устун қўйган бўлса, у ҳолда фақат жаҳаннамгина (унинг учун) жой бўлар!» (Нозиот: 37 – 39).

Аллоҳ сизни барча эзгулик ва нажотга муваффақ қилсин. Аллоҳ ҳаётингизни шариат ёғдусида илм, амал ва даъват нуқтаи назаридан бахтли-саодатли қилсин!

Валлоҳу аълам…

Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад, Унинг оиласи ва барча саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Фойдаланилган манбаълар

1.            Шайх Абу Ҳомид Ғаззолий «Эҳёу улумид-дийн», «ал-Кутубул-илмийяҳ» нашриёти, биринчи нашри, 1406 ҳ. й.

2.            Ҳофиз ибн Касир «ал-Бидаяҳ ван-Ниҳаяҳ», «ал-Мутавассит» нашриёти.

3.            Шайх Абу Бакр ибн Алий ал-Хатиб Бағдодий «Таъриху Бағдаад», «ал-Кутубул-илмийяҳ» нашриёти.

4.            Шайх ибн Жавзий «Таъриху Умар», Аҳмад Ҳавшон тадқиқи, «ал-Муайяд» нашриёти.

5.            Шайх ибн Жавзий «ат-Табсираҳ», «ал-Кутубул-илмийяҳ» нашриёти, биринчи нашри, 1406 ҳ. й.

6.            Имом Заҳабий «Тазкиратул-Ҳуффааз», «Эҳёут-туросил-арабий» нашриёти.

7.            Ибн Ражаб Ҳанбалий «Жаамиъул-улуми вал-ҳиками», бешинчи нашри, 1400 ҳ. й.

8.            Ҳофиз Абу Нуъайм «Ҳилятул-авлияаъ ва табақотул-асфияаъ», «ал-Китаабул-арабий» нашриёти.

9.            Доктор Юсуф Қарзовий «Нафаҳаат ва лафаҳаат» (девон), «аз-Зияаъ» нашриёти, биринчи нашри, 1405 ҳ. й.

10.        Саййид Ҳайсан Аффоний «Руҳбанул-лайл», «Ибн Таймийя» нашриёти, биринчи нашри, 1410 ҳ. й.

11.        Имом Заҳабий «Сияру аъламин-нубалаъ», шайх Абдулқодир Арнаут тадқиқи, «ар-Рисалаҳ» нашриёти, 1401 ҳ. й.

12.        Шайх ибн Имод Ҳанбалий «Шажаротуз-заҳаб фий ахбаари ман заҳаб», «Эҳёут-туросил-арабий» нашриёти.

13.        Ҳофиз Жалолиддин Суютий «Шарҳус-судур би шарҳи аҳлил-мавтаа вал-қубур», «ал-Кутубул-илмийя» нашриёти, биринчи нашри, 14004 ҳ. й.

14.        Шайх ибн Жавзий «Софватус-софваҳ», Маҳмуд Форуқий ва Муҳаммад Равос тадқиқоти, «Маърифат» нашриёти, 1405 ҳ. й.

15.        Доктор, фазилатли шайх Солиҳ Сидлон «Солатул-жамаати: ҳикамуҳа ва аҳкаамуҳа», «ал-Ватан» нашриёти, биринчи нашри, 1413 ҳ. й.

16.        Қозий Абу Яъло «Тобақотул-ҳанаабилаҳ», «ас-Суннатул-Муҳаммадияй» нашриёти.

17.        Шайх ибн Жавзий «Фазоилиз-зикри», «ал-Жийл» нашриёти, иккинчи нашри, 1405 ҳ. й.

18.        Аллома ибн Қоййим Жавзийя «ал-Фавааид», «ан-Нафааис» нашриёти.

19.        Жонбоз даъватчи Саййид Қутб «Фий зилалил-Қуръан», «аш-Шурууқ» нашриёти, тўққизинчи нашри, 1400 ҳ. й.

20.        Имом Аҳмад «Китаабуз-зуҳд», Муҳаммад Саид баҳси ва тадқиқи, «ал-Китабул-арабий» нашриёти, биринчи нашри, 1406 ҳ. й.

21.        Шайх Муҳаммад Жамил Зийну «Маълумаатун муҳиммаҳ минад-дийн».

22.        Шайх Абу Ҳомид Ғаззолий «Мукошафатул-қулуб», «Эҳёул-улувм» нашриёти, биринчи нашри, 1403 ҳ. й.

23.        Шайх ибн Хилликаан «Вафиййатил-аъйаан ва анбааиз-замаан», «Содир» нашриёти, Байрут шаҳри, 1397 ҳ. й. 

 Тамом


Report Page