Qur’on va sunnat

Qur’on va sunnat

Manba: www.islamnuri.com

Шарҳ:

Мазкур ҳадисларда олди-сотдига доир, кўпчилик бепарво қарайдиган баъзи ҳукмлар баён қилинди, диний ва дунёвий манфаатлари борлиги туфайли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан огоҳ бўлишга чақирдилар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

  1. Олди-сотдида алдов ва хиёнатдан сақланиш лозим, зеро бу гуноҳи кабиралардан;
  2. Олувчи ва сотувчи ҳали бир-биридан ажралмаган ҳолларида савдони бузишга ва матони ёки пулни қайтаришга ҳақли бўладилар;
  3. Савдода беҳуда қасамдан қайтарилган, қасам тижоратнинг баракасини ўчиради.

185. Гўзал хулқли бўлиш ҳақида


Аллоҳ таоло Қалам сурасининг 4- оятида айтади:

«وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ»

«Албатта сиз улуғ хулқ устидадирсиз».

Аҳзоб сурасининг 21- оятида айтади:

«لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ»

«Сизлар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир»

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَحْسَنَ النَّاسِ خُلُقًا (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Анас розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг гўзал хулқлиси эдилар».

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ لَمْ يَكُنْ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَاحِشًا وَلا مُتَفَحِّشًا وَكَانَ يَقُولُ: «إِنَّ مِنْ خِيَارِكُمْ أَحْسَنَكُمْ أَخْلاقًا» (متفق عليه)

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фаҳш сўзлар айтувчи, оғзи бузуқ киши эмасдилар, ул зот айтардилар: «Ахлоқи гўзалингиз сизларнинг энг яхшиларингиздандир».

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا شَيْءٌ أَثْقَلُ فِي مِيزَانِ الْمُؤْمِنِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ خُلُقٍ حَسَنٍ وَإِنَّ اللَّهَ لَيُبْغِضُ الْفَاحِشَ الْبَذِيءَ» (رواه الترمذي).

Имом Термизий Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қиёмат куни мўминнинг амал тарозисида гўзал хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмайди, Аллоҳ таоло фаҳш сўзлар айтувчи, оғзи бузуқ кимсани ёмон кўради».

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ سُئِلَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ أَكْثَرِ مَا يُدْخِلُ النَّاسَ الْجَنَّةَ فَقَالَ: «تَقْوَى اللَّهِ وَحُسْنُ الْخُلُقِ» (رواه الترمذي).

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан одамларни энг кўп жаннатга киритувчи нарса ҳақида сўралди. У зот: «Аллоҳдан тақво қилиш ва гўзал хулқ», деб жавоб бердилар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْها قَالَتْ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ «إِنَّ الْمُؤْمِنَ لَيُدْرِكُ بِحُسْنِ خُلُقِهِ دَرَجَةَ الصَّائِمِ الْقَائِمِ» (رواه أبو داود).

Имом Абу Довуд Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дарҳақиқат мўмин киши гўзал хулқи сабабли кундузлари рўзадор, тунлари эса намоз билан бедор кишининг даражасига эришади».

Шарҳ:

Ширинсўзлик, гўзал муомала, одамларга нисбатан сабр-бардошлилик, уларга ёрдам қўлини чўзиш ва шу каби мақтовли ва гўзал ахлоқларнинг Исломда улкан ўрни бор бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга тарғиб қилганлар ва уларни Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган энг фазилатли амаллардан эканини баён қилганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ҳусни хулқнинг чўққисига эришган зот эдилар, бунга Аллоҳ таолонинг Ўзи: «Албатта сиз улуғ Хулқ устидадирсиз» деб гувоҳлик берган. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан қалбида нафрат ва адоват бўлган бирон кимса у зот ҳақларида ёмон хулқли эди деб айтмаган, балки, у зотни гўзал ахлоқ соҳиби эканликларига гувоҳлик берган.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гўзал хулқ соҳиби эдилар;
  2. Ҳусни хулқнинг фазилати ва Исломдаги ўрни, қиёмат куни у мўминнинг тарозисида энг оғир нарса бўлиши;
  3. Ҳусни хулқ одамларни энг кўп жаннатга киргизувчи ва даражаларни юксалтирувчи амаллардан бири экани;
  4. Мусулмон кишининг гўзал хулқи унинг иймони мукаммал эканига далилдир.

186. Ҳаё ва ҳаёли бўлиш ҳақида

1955 марта кўрилган


عَنْ عَبْدِ اللَّهِ ابن عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَرَّ عَلَى رَجُلٍ مِنْ الأَنْصَارِ وَهُوَ يَعِظُ أَخَاهُ فِي الْحَيَاءِ، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «دَعْهُ فَإِنَّ الْحَيَاءَ مِنْ الإِيمَانِ» (متفق عليه).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда айтилади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорлардан бир кишининг ёнидан ўтдилар, у биродарига ҳаё ҳақида (яъни, ўта тортинчоқ бўлмаслик кераклиги ҳақида) насиҳат қилаётган эди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қўй уни, зеро ҳаё иймондандир» дедилар.

عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «الْحَيَاءُ لا يَأْتِي إِلاَّ بِخَيْرٍ (متفق عليه). وفي رواية لمسلم: "الْحَياءُ خَيْرٌ كُلُّهُ".

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳаё фақат яхшилик келтиради».

Имом Муслимнинг бир ривоятида: «Ҳаё фақат яхшиликдан иборатдир».

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَشَدَّ حَيَاءً مِنْ الْعَذْرَاءِ فِي خِدْرِهَا (متفق عليه).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чимилдиқдаги келинчакдан кўра ҳам ҳаёлироқ эдилар».

عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ مِمَّا أَدْرَكَ النَّاسُ مِنْ كَلامِ النُّبُوَّةِ الأُولَى إِذَا لَمْ تَسْتَحْيِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ» (رواه البخاري).

Имом Бухорий Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Одамларга илгариги пайғамбарлар сўзларидан етиб келган сўзлардан бири: «Уялмасанг, хоҳлаган ишингни қилавер!»».

Шарҳ:

Ҳаё инсонни айбли ишлардан тийилишига сабаб бўлувчи хулқ бўлиб, у иймоннинг бир бўлагидир. Чунки у яхшиликлар қилишга ва ёмонликлардан узоқ бўлишга чорлайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаёнинг ҳаммаси яхшилик экани ва у фақат яхшилик олиб келишини таъкидлаганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари жуда ҳаёли киши эдилар. Ҳаёнинг энг афзали – гуноҳ қилаётганингизда Аллоҳ таоло кўриб турганидан ҳаё қилишингиздир.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

  1. Ҳаёнинг фазилати ва унинг иймондан экани;
  2. Шариатга мувофиқ ҳаё фақат яхшилик олиб келади;
  3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўта ҳаёли зот эдилар.


Report Page