Парето қонуни

Парето қонуни

NB consulting

80/20 қонуни минимал ҳаражат қилиб максимал натижа олишни ўргатади.

Ҳаётимиздаги натижаларимизнинг ва бизнесдаги фойдамизнинг 80 фоизини харакатларимизнинг атиги 20 фоизи олиб келади!!!

Бу – СЕҲРЛИ ҚОНУН!

Кучинг, пулинг ва вақтингни фақатгина фойда келтирувчи даромадли ишларларга йўналтиришинг жуда муҳимдир.

Сен бу тамойилни ҳар кунги ҳаётингда қандай қўллай оласан? Фаолиятингдаги айнан ўша даромадли 20% ни тўғри танлаш орқали.

Самарадорликнинг энг асосий сирларидан бири – айнан шунда! Агар бу ажойиб ва сеҳрли қонунни ҳаётингда қўллашни яхши ўргансанг, Сенинг муваффақиятинг муқаррар.

Ҳаётни оптималлаштириш учун 80\20 га қоидасини қўллашнинг асосий тамойиллари:

- Энг салоҳиятли 20% омилларни аниқлаш.

- 80% натижани олиш учун айнан шу омилларга эътиборни кучайтириш.

Ушбу қоидага ҳаётингнинг хоҳлаган жабҳасини мослаштиришинг мумкин.

Мана бир қанча мисоллар:

Энг муҳим нарсага кўпроқ вақт сарфла: 20% муносабатлар - 80% қиймат

Ҳаёт давомида биз кўплаб ижтимоий алоқаларни ўрнатамиз. Уларнинг фақат камгина қисми биз учун муҳим саналади. Бу оила аъзолари, ҳамкасаблар билан муносабатлардир. Бу муносабатларнинг ривожига ва уларни мустаҳкамлашга кўпроқ вақт сарфла. Ҳеч қандай фойда олиб келмайдиган чатдаги мулоқотдан кўра, шу 2 соатни эски дўстинг ёки Сенинг касбий ўсишинга ёрдам берадиган касбдошинг билан мулоқотга сарфла - бу сенга анча кўпроқ ижобий ҳиссиётлар ва фойда олиб келади.


Унитилмас онларга эътиборингни қарат: 20% вақт - 80% хотиралар

Ўтган вақтимизнинг асосий қисми бизга эсда қолдирадиган ажойиб ҳотираларни беравермайди. Маънисиз ўтиришдан сўнг “Эслаб қоладиган ва маъноли ҳеч нарса бўлмади” деб неча марта айтгансан? Кўпроқ вақтингни сен учун қадрли бўлган одамлар, ҳақиқатданда сен учун унутилмас бўладиган воқеаларга сарфла.


Ўз вақтингни сен учун муҳим бўлган китобларга сарфла: 20% китоблар - 80% қиймат

Баъзи, Сен ўқиган китоблар, ҳаётингда ҳақиқатдан ҳам муҳим рол ўйнагани, бошқалари учун эса вақтинг зое кетгани, шубҳасиздир. Сенинг ривожинг ва ҳиссий, маънавий тарбиянг учун муҳим бўлган китоблар ҳаётингда фойдасизларга нисбатан кўпроқ жой эгаллаши керак. Бундан ташқари, баъзи китобларни ўқиб тезроқ миянгдан чиқариб ташлашни истасанг, баъзиларини кўп маротаба ўқиб чиқиш фойдалидир. Мисол учун: мантиқсиз роман ёки оддий детектив ўрнига миянгга озуқа берувчи ва янги қирраларингни очувчи китобни қайта ўқиш фойдалироқдир.

Кўпроқ вақтингни сен учун керакли бўлган нарсани ўрганишга сарфла: 20% воситалар - 80% фойда

Мисол учун компьютер. Ўрнатилган дастурий таъминотнинг 20%и 80% вақт давомида қўлланилади. Агар бу нарса сенинг иш қуролинг бўлса, уни ўрганишдан вақтингни аяма, чунки сен ўзинг учун унинг кўплаб фойдали хусусиятларини очишинг мумкин. Унинг қисмлари, ўрган, тармоқдан қўлланмалар ва янгиликларини қидир.

Кераксиз нарсалардан қутил: 20% нарсалар - 80% фойда

Мулкингнинг фақатгина кичик қисми доимий равишда ишлатилади. Нарсаларнинг асосий қисми иш жойингни, автомобилингни ёки гардеробингни шунчаки эгаллаб туради. Фақатгина энг муҳим нарсаларни олиб қол ва кераксиз нарсаларни нарироқ олиб қўй ёки ташлаб юбор.

Ёдингда тут: агар сен ниманидир икки йил давомида киймаган ёки ишлатмаган бўлсанг - бу нарса сенга керак эмас.

Фойдасиз ҳаракатлар рўйхатини туз ва улардан қутил: 80% ҳаракатлар фақатгина 20% қиймат беради, лекин қандайдир 20% харакатларинг 80% фойда беради. Ҳаётта ҳам, бизнесда ҳам.

Ҳар кунлик ишларингни санаб ўт. Уларнинг нечтаси натижа берди? Иш режангни таҳлил қил. Якуний натижага таъсир эттирмасдан ундан нечта пунктларни чиқариб ташлаш мумкин? Кераксиз ҳаракатлардан қўрқмасдан ва шавқатсиз воз кеч.

Сен қиладиган ишларингдан ҳаммаси ҳам жуда ҳам керакли эмас. Ўз вақтингни оптималлаштир. Ўйлаб кўр: Сен қилаётган ишларнинг 80 фоизи амалий жиҳатдан фойдасиз!

Яна хоббийим учун ортиқча вақтим йўқ дейсана.

Замонавий одамлар муҳим масалаларда ўта юмшоқ, муҳим бўлмаган масалаларда эса ҳаддан зиёд қаттиққўлдирлар.

                               

Мисол: Сен бирор бир ишда натижага эришиш учун саккиз хил йўналишда иш олиб борасан ва барчасининг аҳамиятини шундай тасаввур этасан:


Аслида эса уларнинг аҳамияти шундай:


Энди сенинг вазифанг, ҳаётинг барча жабҳаларида (оилада, ишда/бизнесда, дўстларинг, касбдошларинг ва ҳамкорларинг ичида ва ҳоказо, деярли ҳар доим ва ҳар қаерда) 80 фоиз фойда ёки қиймат келтирувчи ўша 20 фоизни аниқлаш ва асосий эътиборни ва харакатларингни шу йўналишга сафарбар этиш.


Натижага олиб борувчи энг муҳим, энг асосий омилларни ажратиб олишни ўрган. Самарали бўлиш шундан иборат.


Агар бу Ҳаёт Қонунидан фаол фойдалансанг, Сен ҳаётда баҳтли ва ишда ёки бизнесда мувоффақиятли бўлишга маҳкумсан!

P.S. Ушбу мақоланинг 80 фоиз фойдаси 20 фоиз матнида, қолгани - иккинчи даражали сюжет чизиқлари, муаллифнинг шахсий маълумотлари ва шу кабилар.


Кечирасиз, энди озгина реклама

Ўз бизнесида ёки шахсий ўсишида муаммоларни бошдан кечираётганлар ва нажотни қаерда ва қандай топишни билмаганларга бизнинг каналимизни баҳам кўринг. Сизга қийин эмас, бизга эса ёқимли бўлади.


Мазкур мақола бўйича фикр-мулоҳазаларингизни телеграмдаги

@nbconsultinguz га ёзинг.


Алоқа учун:

 Tel: +998 97 233 84 34 (телеграм бор)

 E-mail: nbconsulting.uz@gmail.com


Бошқа тармоқларда бизга қўшилинг:

 Web site: nbconsulting.uz

 Facebook: @nbconsulting.uz

 YouTube: NB consulting Uz

 Instagram: nbconsulting.uz



Report Page