Пауло Коэльо: Алиф

Пауло Коэльо: Алиф

Asaxiy Books
Китоб муқоваси

Алиф шундай қудратли бир меҳварки, унда жам бўлган, бирлашган кишилар, параллел оламга саёҳат қилиши мумкин. Аммо бу бирлашув қувватига ҳар ким ҳам дош бера олмайди. Алифда бўлиш учун киши ўз нафси, майллари устидан ғолиб бўлмоғи даркор. 

Ушбу асар суфийлик, шаманлик ва турли диний таълимотлар ҳақида маълумотларга бой. Инжил ва Қурондан ҳам оятлар, шарҳлар келтирилган. Унда ҳаётда биргина вақт борлиги, у ҳам бўлса, ҳозирги вақт экани айтилади. Вақт турғун эмас. У мудом илгарилайди. Биз унинг маълум бир нуқтасида мавжудмиз, холос.

Ушбу асар қисман ёзувчининг автобиографияси ҳам бўлиб, фалсафий руҳда битилган. Эътиқоди ва руҳиятида инқироз юзага келган адиб шахсий такомил йўлини саёҳатда деб билади. У саёҳати давомида кашф қилган инсонлар, воқеа-ҳодисалар, мистик вазиятар ва ҳис-туйғуларни китобда юатафсил акс эттирган. Бу ввазиятга ҳар бир китобхон тушган бўлиши, у туйған ҳисларни ҳар бир шахс туйиши, ўхшаш ҳодисаларни бошдан кечириши мумкин. 

Пауло Коэльо халқаро миқёсда эътироф этилган "Алкимёгар", "Ўн бир дақиқа", "Ҳаж зиёрати" ва "Дўзах архиви" асарлари муаллифи. Унинг китоблари 160 мамлакатда 130 миллиондан ортиқ нусхада сотилган ва 72 тилга таржима қилинган.

Китоб ҳақида маълумотлар:

Нашриёти: Ниҳол нашр, 2020 йил

Муқоваси: Қаттиқ, 308 бет

Нархи: 34 000 сўм

Нархлар янгиланган сана: 23/10/2020

Нархлар актуаллигини харид пайтида аниқланг.

Асосий меню: Ғиждувон тумани www.asaxiy.uz дўконида мавжуд китоблар рўйхати.

Манзил: Ғиждувон шаҳар, Юсуф Ҳамадоний кўчаси

Мўлжал: Хўжайи Жаҳон Савдо комплекси ёнидаги Asaxiy интернет дўкони.
Буюртма бериш / Заказ и доставка:
Телефон: +998973210108

Телеграм: @asaxiybook


Report Page