Оғир мавзу...

Оғир мавзу...

Mubashshir Ahmad

CNN Turk каналида узатилган "Истанбулдаги ўзбек аёллари мардикор бозори" лавҳасини кўриб...


Аввало миллатдош аёлларимиз ўз юрти ва яқинларидан йироқда ҳалол ва яхши ишларга боряптилар деб гумон қиламан. Ҳар не бўлганда ҳам миллатдош аёлларнинг ўзга юртда (ўз юртимизда ҳам) мардикорликка чиқиши миллат эркаклари учун иснод...


Ўз аёлига эга чиқолмаган (миллат) эркак бир кун бошқаларга қул бўлишга маҳкумдир.


Илк бор аёллар мардикор бозори ҳақида 2000 йиллар бошида Тошкентда ўқиб юрганимда эшитгандим. Жуда хунук эшитилганди бу сўз. Аста-секин водийда ҳам шундай бозорлар "очилди". Қозоғистон, Россияда мардикорлик қилаётган аёллар ҳақида хабарлар келди...


Бунинг сабаб ва факторларига тўхталиб ўтмоқчи эмасман. Оғир мавзу...


Шу ўринда Амир Темур томонидан ҳикоя қилинган бир воқеани келтираман. Бу ҳикояда кўп саволларга жавоб бор, назаримда: 


"Қарши қалъасини забт этиб, музаффарлик туғи билан қайтар эдим. Кечда Кўкбулоққа етиб, шу ерда тунамоқни ихтиёр этдик. Навкарларни хонадонларга тақсимлаб, ўзимиз сой бўйида яшил чодир тикдик. 

Субҳидам атрофга разм солмоқда эдим. Иттифоқо, бир аёл кишининг от етаклаб, сой томон кетаётганига назаримиз тушди. Шунда бизни ўй чўлғади. Мулозим йўллаб, у ожизанинг эрини топдириб келтирдик. Савол бердик:

— Нима учун завжангизни от суғоргани йўлладингиз? От суғориш эркак кишининг хизмати-ку?! 

 — Соҳибқирон, — жавоб берди у киши, — от боқиш ҳам, от суғориш ҳам эркакнинг юмуши эканини биламан. Аммо уйимга қоплонсифат тўрт навкаринг тушибди. Уларнинг ниятини билмайман. Шу боисдан аёлимни от суғоришга йўллаб, уйда қолган икки бўйдор қизимни қўриқлашни истадим... 

Биз мулоҳазага берилдик. Ва ўз хатойимизни англаб, ҳамишаликка қарор бердик: бундан буёғига навкарлар хонадонларга жойлаштирилмасин. Навкарларим яланг ўтлоқ ва сувлоқ жойларда чодирларда умргузаронлик қилишсин.

Кўкбулоқ қишлоғига қуёш чиқмасданоқ навкарларни хонадонлардан чиқариб, чодирларга жойладим..."


Davronbek Tojialiyev

Report Page