Мактаб ва унинг давоми бўлган университет концепцияси

Мактаб ва унинг давоми бўлган университет концепцияси

bobir@ismoilov.com

2018 йил, 20 июнь, Тошкент

https://www.facebook.com/hashtag/dorilfunun_loyihasi

Бинодаги шароит, муҳит

Муҳит асосий йўналтирадиган, тарбиялайдиган ва шакллантирадиган восита.

Дарахтлар экилган парк.

Табиий материаллардан қурилган бино.

Ахлат челаклар. Тозаликка катта эътибор, сақич мумкин эмас, пластик идишлар ва ҳоказо. «Синиқ деразалар назарияси»дан фойдаланиш. Ҳеч қандай қоидабузарликка чидамаслик. Майда нарса бўйича ҳам чора кўриш. Барчани жазолаш. Эгалик ҳиссини шакллантириш.

Ўқитувчилар ва домлалар учун алоҳида хоналар. Концентрация қилсин, ижод қилсин. Кафедра хонасида 5-10 одам йиғилиб ўтиради. Жиддий иш қилишга имкон йўқ.

Лабораториялар. Физика, химия, электроника, дастурлаш, робототехника, астрономия, биология.

Хона гуллари. Тоза ҳаво, шовқин пасайтириш, парвариш қилишга ўргатиш, маданиятни ошириш.

Сигарет чекишга алоҳида жойлар (мактабда ҳам).

Ҳожатхонада туркча унитазлар. Душлар.

Текин ичимлик суви. Йод.

Wi-fi ё Интернет йўқ (аслида, фақат керакли зоналарда). Ўқувчи ва талабалар зерикиши керак.

Ёлғиз шуғулланишга ҳамда гуруҳ бўлиб ишлашга зоналар бўлиши керак.

Содда ва оддий ўқиш жараёнларини олиб бориш учун шароит. Ёлғизлик таъминланиши керак, гуруҳ бўлиб ишлашга ҳам имкон бўлсин. Турли конфигурацияларда дарсхоналар.

Хаёлни бузадиган нарсалар, шовқин, ортиқча анжуман, семинар, тадбир, мажлисвозликдан воз кечиш.

Ошхона, фойдали овқатлар.

Ибодатхона. Таҳоратхона.

Автомашина паркинги.

Велосипедлар учун шароит.

Доскаларни кўпайтириш. Деворга, дераза ойналарига ёзиш имкони.

Минимализм, Баухаус концепциялари.

Ўқувчи ё талаба сони кичик бўлган синфлар 5-30 та одам.

Видео назорат тизими, лекин бу асосий бошқарув механизми бўлмаслиги керак. Ўқитувчиларга ишониш. Ўқувчи ва талабалар орасида жавобгарлик туйғусини шакллантириш.

Домла ва ўқитувчилар

Қоғозбозчилик билан қийнаш керак эмас.

Домла зерикиши керак. Вақти бемалол бўлиши керак, шунда илм билан шуғулланади.

Илмий ишларда кўмаклашиш, раҳбатлантириш. Амалиётда қўллашга ёрдам бериш, патентлаш ва ҳоказо.

Амалиётчиларни таклиф қилиш.

Дарс соатлари кўп бўлмаслиги керак. Домланинг ўз устида ишлашга кучи қолмайди.

Секретарлар бўлиши керак, ассистентлар кўмаклашиши лозим ёрдамчи ишларда.

Амалиётчи лекторларни, бизнесмен ва амалдорларни таклиф қилиш керак.

Эркак ўқитувчиларни кўпайтириш.

Университет

Ҳозирги таълим муассасаларга нисбатан антиуниверситет десак ҳам бўлади.

https://azon.uz/content/views/manaviy-quporuvchilik-yoki-talim-tizimin2

Ҳар куни эрталаб зарядка.

Китоб титкилашга мажбурлаш. Бу орқали билим шаклланади, ҳозирда ҳамма нарса Интернетда бор бўлса ҳам, ушбу маълумотни излаб топиш осон бўлса ҳам, соҳага тегишли билим шаклланмайди.

Адабий китоб ўқишга мажбурлаш.

Талабалар ташқи кўринишига эътибор. Униформаларнинг альбомини тақдим этиш (кўк жинси мумкин эмас, йигитлар кийими гулсиз, чизиқлар, катакларсиз, қизлар узун кўйлак кийсин, униформа эмас, сочлар йиғилган ё ҳижобда).

Смартфон ва планшетлар ишлатиш ё олиб келиш мумкин эмас.

Кредит тизими. АҚШ университетлари каби, дарслар кун давомида бўлиши мумкин.

Кутубхона. Мактабда ҳам, университетда ҳам кутубхонага катта эътибор бериш керак. Қоғозли китоблар билан талабалар ишлай олиши, бунга шароити бўлиши керак. Бунинг учун бемалол ўқувчи ва талабалар керак. Чалғитадиган омилларни йўқ қилиш керак.

Ижтимоий уқувлар: омма олдида нутқ сўзлаш, фикрини ёзма баён эта олиш (хат ва ҳужжат тайёрлай билиш), гуруҳларда ишлай билиш, етакчилик қилиш, бошқарув (вақт, молиявий ва ҳ. к.), бошлангич ҳуқуқий билимлар.

Университетдан ҳайдаш бор.

Узоқдан туриб ўқитишни йўлга қўйиш. Интернет орқали онлайн дарслар. Университет ўзининг онлайн платформаси ҳам бошқа платформалардан фойдаланиш (Coursera, Udacity).

Кечки дарслар. Ишлайдиган талабаларга қулай шароитлар.

Фанлар турли туман. Математикага эътибор.

Бизнес фикрлаш, психология, лидерлик қобилиятларни ривожлантириш.

Саводли бўлишга эътибор (грамотность).

Молиявий саводни ошириш.

Юридик билимларни бериш.

Жисмоний машқларни киритиш. Жамоавий спорт турлари, бассейн, велосипед, якка кураш турлари, стол тенниси ва ҳ. к.

Университетни кичикроқ қилиб ушлаш.

Маълум фоиз яхши ўқийдиганларни текинга ўқитиш (грантлар), суперконтрактлар.

Турли шароитдаги инсонларга қулай бўлиш: декрет ва болали келинларга, оила қурмоқчи бўлганларга.

Халқаро студентлар, халқаро университетлар билан ҳамкорлик.

Турли профессионал ассоциациялар билан ҳамкорлик. ACCA...

Турли ёшдаги талабаларни қабул қилиш.

Малака ошириш курслари, профессионал курслар, магистратура.

Бошқа университетлар билан талаба алмашиш.

Ўқиш ҳафталарини жорий қилиш.

Нашриёт, босмахона, китоб ва канцтовар дўконларини ташкил этиш.

Мактаб

Ҳар куни эрталаб зарядка.

Спорт билин шуғулланиш соатларини кўпайтириш, жамоавий турлар, якка кураш.

Адабий китоб ўқитишга ўргатиш.

Ўқиш методологиясини ўргатиш. Учиться как учиться.

Вақтдан унумли фойдаланиш, соғлом бўлиш, кучли бўлиш уқувларини ўргатиш.

Кутубхона.

Менторлик.

Ташқи кўриниш. Қизлар лаксиз, атирсиз, пардозсиз, соч йиғилган ё ҳижобда, уларга униформа йўқ, кўйлаклар узун; йигитлар сочи қисқа олинган. Кўк жинси шим мумкин эмас.

Клавиатурада матн териш кўникмаси (“слепая” печать).

Сақич чайнамаслик.

Сигарет чекишга алоҳида жойлар.

Смартфон ва планшетлар ишлатиш ё олиб келиш мумкин эмас.

Тил ўргатиш. Ўша тилда адабий китоблар ўқитиш. Мукаммал билиб чиқсин.

Мактабдан ҳайдаш бор.

Ётоқхона, интернат

Клублар

Асосий таълим предметларига параллел равишда амалий кўникмаларни ҳосил қилиш керак. Клублар ҳам мактаб, ҳам университетда

Ёш тадбиркор.

Фотограф ва видеографлар клуби.

Олимпиадалар.

Шахмат клуби.

Тикиш-бичиш.

Қассобчилик.

Ошпазлик.

Автомобиль ҳайдаш.

Ҳарбий кафедра.

Биринчи тиббий ёрдам, ҳамширалик.

Боғбончилик. Қўл меҳнати, иш терапияси кенг қўлланилиши керак. Тозалаш ишларида қатнашиш. Пахта ва картошка теримига жалб қилиш.

Дастурлаш.

Компьютерда ишлаш кўникмалари: Corel Draw, Photoshop, видео таҳрир, 3D.

Робототехника, электроника.

От боқиш, чавандозлик.

Туризм, походлар.

Тил ўрганиш клублари.

Диний билим.

Ферма.

Методология

Ўқитиш асосан китоб ўқиш ва уни кичик гуруҳларда муҳокама қилиш орқали.

Услубимиз суҳбат қуриш.

Мақсад автодедактларни етиштириш. Ўзи мустақил исталган мавзуни ўргана олсин.

Иложи борича жинсларни айри ўқитиш.

Маънавият ва тарбия керакли муҳитни шакллантириш орқали қурилади, алоҳида дарс ўтилмайди.

Меҳнат терапиясидан кенг фойдаланиш. Фаррошлик, пахта терими, боғдорчилик, овқат тайёрлаш.

Мактаб ва университет интеграцияси юқори бўлиш лозим. Кўп ёрдамчи фанларни ва уқувларни мактабга юкласа бўлади.

Университетни 3, ҳатто 2 йилда битириб чиқиш имкони бўлсин, масалан университет мактаби билан интеграцияси натижасида.

Талаба идеалда тизимга 5 синфдан аъзо бўлиши керак, мактаб ё ўқув курслари, клублар, онлайн сервислар ёрдамида.

Ўзбек тилига эътибор. Иш юритиш, ёзувлар, адабиётлар, кўрсатмалар, сайт ва ҳоказо.

Мусулмонларга эътибор. Ҳалол овқат, ибодат ва таҳоратга имкон. Намоз вақтларини инобатга олиш.

Ўқув жараёнлари содда, бемалол, шошмасдан амалга оширилади.

Ўйин-кулгу, геймефикация, фиестасиз тинч ва жиддий шароитда қисқа муддатга мўлжалланган ўқиш олиб борилади.

Ўқув дастури асосий эмас.

Ҳулқи ҳам, билими ҳам муҳим.

Фильтр (бошидан кучли ёшларни олиш), саралаш (салоҳиёт бўйича ажратиб туриш), ҳайдаш (ўқиёлмаётганлари кетказиш).

Ўта бахтли ва ўта хавфли инсонларни етиштириш.

Охирида бўладиган битта катта имтиҳондан қочиш. Семестр/чорак давомида бир неча кичикроқ имтиҳонлар орқали баҳо чиқариш.

Тестлардан қочиш, оғзаки ва ёзма имтиҳонлар тадбиқ қилиш. Иншоларга ўтиш.

Содда имтиҳонлар уюштириш, мураккаб саволлардан қочиш, лекин коррупциясиз шароитни таъминлаш.

Казуал фикрлашга ўргатиш. Реферат ё бошқа қоғоз тўлдириш эмас.

Гуруҳларда проектлар бажариш.

Ўзимиз ўқишга рози бўладиган қилиб қуриш.

Турли онлайн курслардан фойдаланиш: Coursera, Udacity ва ҳ. к.

Жамоани турли ритуаллар орқали бошқариш.

Ўқитувчи ва домлаларга ишониш. Индивидуал дарс бериш усулларига халақит бермаслик. Набоков каби «юлдуз»ларни жалб этиш. Ўқув жараёнига халақит бермаслик, бўлар-бўлмас тадбирларни камайтириш, «суета»ни йўқ қилиш.

Ота-оналар билан учрашувлар (мактаб ва университетда ҳам).

Янги ўқувчи ва талабаларга ориентация уюштириш, таништириш.

«Очиқ эшиклар кун»ларини уюштириш. Кирмоқчи бўлган ёшлар ва ота-оналари кампус билан танишишлари мумкин.

Вебсайтни ривожлантириш. Онлайн ресурслар, бошқарув тизимлари, курслар.

Талаба ва домлалар блог орқали режалар ва бажарилган ишлар ҳақида хабардор бўлишади. Блог орқали фикрлашни, жамоани шакллантириш.

Расмиятчилик, мажлисвозликдан узоқлашиш.

-----

2018-06-18

1. Вазирлар маҳкамаси қошидаги қўмита лицензия берар экан. https://azon.uz/content/views/vazirlar-mahkamasining-yangi-qarori-noda

2. Университетлар дастурларини ўзлари тузишлари мумкин бўлибди (олдин битта дастур республика бўйича бўлган).