Лимон джемли печенье

Лимон джемли печенье

@FoodLab

Лимон джемли печенье

Баъзида нимадир ширин ва маззали нарса татиб кўргинг келади. Барчанинг бошидан ўтган бўлса керак? Сизлар учун яна бир маззали рецепт.

Масаллиқлар:

200 г сариёғ

150 г шакар

½ чой қошиқ туз

300 г ун

2 ош қошиқ лимон пўсти

80 мл лимонли джем

Тайёрланиши:

Духовкани 175 °C гача қиздиринг. Сариёғ, шакар ва лимон пўстини бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар аралаштиринг. Ун кўшиб яна аралаштиринг. Тайёр хамирни плеенкага ўраб 30 дақиқа давомида совутинг. Духовка қасқонини ёғланг, хамирдан шарикчалар ҳосил қилинг ва қасқонга териб чиқинг. Ўртасидан джем солиш учун чуқурчалар шакллантиринг. Ҳар бир чуқурчага бир ош қошиқдан лимон джемидан солинг ва уларни 20 дақиқа давомида пишириб олинг.

#пишириқ #тошкент #ўзбекистон

Бизнинг каналимизга обуна бўлинг!

https://telegram.me/joinchat/AXxFqUA_DNOB1-wwK5_pVA


Report Page