“Ласетти” дарахтга урилиши натижасида 2 киши ҳалок бўлди

“Ласетти” дарахтга урилиши натижасида 2 киши ҳалок бўлди

Ички ишлар вазирлиги

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 2018 йил 11 октябрь куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшаган М.Ш. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинасини Фурқат кўчасида жойлашган “Халқлар Дўстлиги” санъат саройи олдида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четидаги дарахтга урилган.

Натижада автомашина ҳайдовчиси М.Ш. ва унинг йўловчиси Н.М.лар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар. Ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page