Книги

Книги

Asaxiy

Тони Шей: Бахт етказиш. Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи (буюртма асосида)

90 000 сум

Описание товара

“Zappos” онлайн савдо компаниясини ўзининг корпоратив маданияти, қадриятлари билан ноёб компаниялардан бири саналади, айни шу хусусиятлари туфайли у юқори суръатда ўсди. “Zappos” “Fortune” журналининг 2009 йилда эълон қилган “Ишлаш учун энг яхши компаниялар” рўйхатидаги дебютини юқори рейтинг билан бошлади. Худди шу йили уни «Amazon” 1,2 миллиард доллардан ортиққа сотиб олди. 

“Бахт улашиш” китобида “Zappos” Бош ижрочи директори ва асосчиларидан бири Тони Шей ўзининг бизнесдаги фаолиятини қандай қилиб чувалчанг фермасидан бошлаб, пицца бизнеси, «LinkExchange» ва “Zappos”гача олиб келгани бу борада орттирган тажрибасини ўқувчилар билан ўртоқлашади. Бир нафасда ўқиб чиқиладиган ушбу китоб корпоратив маданият муваффақият калити эканлиги, атрофингиздаги инсонларга бахт улашиш орқали янада бахтлироқ бўлишингиз мумкинлигини кўрсатади. Китоб “New York Times” ҳамда “Wall Street Journal”нинг бестселлер асарлар рўйхатидан жой олган.


Кэл Ньюпорт: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари

35 000 сум

Описание товара

АҚШлик профессор Кэл Ньюпортнинг «Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари» китоби илк маротаба ўзбек тилига таржима қилинди. Китоб учун олдиндан буюртма эълон қилинмоқда.

Ишда, ўқишда диққатингизни жамлай олмайсизми? Доим телеграм, инстаграм ва бошқа ижтимоий тармоқлар сизни чалғитадими? Демак, АҚШлик профессор Кэл Ньюпортнинг маслаҳатлари айнан сиз учун. Диққатни жамлаб, чалғимасдан ўз фаолияти билан шуғулланиш муаммога айланган замонда профессор ўзининг илмий асосга эга маслаҳатлари билан сизга ёрдамга келади.

Китобда энг муҳим мавзу, кераксиз кичик нарсаларга чалғимасдан, диққатни мураккаб ва муҳим вазифаларга жалб қилиш ҳақида ёзилган. Китобда таъкидланишича замонавий дунёда диққатини жамлаб, бир вазифа устида ишлай билган одамларгина ҳақиқий ютуқларга эришолади.

Китобни ўқиб туриб, сиз ижтимоий тармоқлар, мессенжерларнинг бизнинг ҳаётдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида ўзингизга саволлар бериб бошлайсиз.


Рамита Наваи: Ёлғонлар шаҳри

28 000 сум

Описание товара

У шундай шаҳарки, одамлар ўзларининг асл истакларини пинҳон тутишга, дин ва анъана талабларига мувофиқ яшаërraнини кўрсатишга мажбур. Бу шаҳарда яшаш учун ёлғон гапириш керак. Бу ерда ёлғон сўзлаш ҳаёт ва мамот масаласидир. Бу шаҳар аҳли диний мажбуриятлар юк ва самимий инсоний истаклар ўртасида саргардон кезади. Бу шаҳар Теҳрон, Эрон Ислом Республикасининг пойтахти. "Ёлғонлар шаҳри" бугунги Теҳроннинг унутилмас манзарасини чизиб беради. Бу китоб теҳронликлар тузумнинг шафқатсиз босими остида қандай яшaётгани, туйғулари, шодлигу изтиробларини қандай ифодалаётгани, умуман, турфа хил инсонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилади,

“Елғонлар шаҳри” китоби 2012 йили Британия Қироллик адабиёт жамиятининг “Жервуд” мукофоти билан тақдирланган.

Муҳаррир: Хуршид Йўлдошев

"Asaxiy Books" лойиҳаси доирасида таржима ва чоп қилинди.


Жорж Оруэлл: 1984

25 000 сум

Янги нашр инглиз тилидан қайта таҳрир қилинган ва имло хатолари тўғриланган.

 

Джорж Оруэллнинг ушбу романи илк бора ўзбек тилига таржима қилиниб китобхонлар эътиборига етказилмоқда. "1984" романи "ББС талқинидаги энг яхши 200 та китоб" рўйхатида саккизинчи ўринни, Newsweek томонидан инсоният тарихидаги энг яхши китоблар рейтингида 2-ўринни эгаллаган. 2017 йилда ушбу китоб АҚШда энг кўп сотилган китоб ҳисобланади. Асарнинг бунчалар шуҳрат қозонишига сабабларни китобни ўқиш мобайнида билиб олишингиз мумкин.

Полная информация на сайте Asaxiy.uz

Главная меню





Report Page