Китоблар дунёси жаҳонга юз тутмоқда

Китоблар дунёси жаҳонга юз тутмоқда

@HilolNashr

Янгилик! Энди kitoblardunyosi.uz сайти орқали китобларимизни дунёнинг исталган нуқтасидан сотиб олиш мумкин.

Азизлар! Мавлид ойининг шарофати билан «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасининг kitoblardunyosi.uz саҳифасида китобларимизни VISA тизими орқали сотиб олиш йўлга қўйилди.
Бугундан бошлаб китобларимизни сотиб олиш учун дунёнинг кўпгина мамлакатларидан туриб буюртма беришингиз мумкин. Буюртмангиз почта орқали сиз кўрсатган манзилга етказиб берилади.
Ҳозирда саҳифамизда 1500 га яқин диний-маърифий, бадиий, илмий-оммабоп адабиётлар, жаҳон адабиёти дурдоналари, болалар учун китоблар, ўқув қўлланмалар ҳамда турли газета-журналлар тақдим қилинган. Саҳифамизда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча асарлари, шунингдек, Усмонхон Алимов, Тоҳир Малик, Ўткир Ҳошимов, Эркин Малик, Худойберди Тўхтабоев, Эркин Воҳидов ва бошқа кўпгина адибларимизнинг китоблари жойлаштирилган.
Kitoblardunyosi.uz саҳифаси Ўзбекистоннинг етакчи нашриётлари билан ҳамкорлик қилади. Шу боис, биз орқали «Ўзбекистон», «Шарқ», «Янги аср авлоди», «Мовароуннаҳр», «Akademnashr», «Navro'z», «Sano-standart» нашриётлари, «Xattot-press» нашриёт уйи, Ғафур Ғулом номли нашриёт-матбаа ижодий уйи, Тошкент ислом университетининг нашриёти ва бошқа ноширларнинг китобларини сотиб олишингиз мумкин.
Марҳамат, Ўзбекистон китоб дўконлари орасида биринчи бўлиб йўлга қўйилган ушбу қулай имкониятдан фойдаланинг!

* Ҳозирда бу хизматдан қуйидаги 40 та мамлакатлардан туриб фойдаланиш мумкин. Эҳтиёжга қараб бу рўйхат кенгайтириб борилади.

1.          Афғонистон
2.          Америка Қўшма Штатлари
3.          Бельгия
4.          Австралия
5.          Канада
6.          Хитой
7.          Қувайт
8.          Миср
9.          Германия
10.        Ҳиндистон
11.        Индонезия
12.        Италия
13.        Япония
14.        Урдун
15.        Малайзия
16.        Голландия
17.        Норвегия
18.        Покистон
19.        Польша
20.        Португалия
21.        Қатар
22.        Саудия Арабистони
23.        Жанубий Корея
24.        Испания
25.        Швеция
26.        Швейцария
27.        Туркия
28.        Бирлашган Араб Амирликлари
29.        Буюк Британия
30.        Баҳрайн
31.        Яман
32.        Арманистон
33.        Озарбайжон
34.        Беларусь
35.        Қозоғистон
36.        Молдова
37.        Россия Федерацияси
38.        Тожикистон
39.        Туркманистон
40.        Украина