Киселли мусс

Киселли мусс

@FoodLab
Киселли мусс

Киселли мусс

Киселдан бу даражада маззали мусс тайёрлаш мумкин деб ким ўйлабди дейсиз? Жуда ҳам маззали! Сиз ҳам тайёрлаб кўринг!

Масаллиқлар:

Қуруқ кисель — 1 шт.

Сметана — 100 г

Творог — 200 г

Желатин — 1 пакет

Шакар  — 75 г

Сув — 200 мл

Тайёрланиши:

Тез тайёр бўладиган қуруқ киселни иссиқ сувда ивитамиз. Яхшилаб аралаштирамиз ва дам берамиз. Желатинни бир оз сув билан ивитамиз ва бўкишини кутамиз. Бошқа бир идишда творог, шакар ва сметанани аралаштирамиз, блендерда кўпиртирамиз. Творогли массамизни кисель устига соламиз, устидан илитилган желатинни қуямиз. Кўпиртирамиз. Формаларга солиб музлатгичда тўлиқ совуганга қадар қолдирамиз. Тайёр бўлиши билан мазза қилиб татиб кўрамиз.

Ёқимли иштаҳа!

#десерт #тошкент #ўзбекистон

Бизнинг каналимизга обуна бўлинг!

https://telegram.me/joinchat/AXxFqUA_DNOB1-wwK5_pVA


Report Page