Хусусий болалар боғчаси очишга давлат қандай ёрдам беради?

Хусусий болалар боғчаси очишга давлат қандай ёрдам беради?

07:5811206
TalimMatbuoti

Фото: KUN.UZ

Telegram.me/DTMaxborot

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEOZlbuOEnI6lFGcTA

Президентнинг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинганидан кейин давлат-хусусий шериклик асосида хусусий болалар боғчалари очиш учун қатор имтиёзлар берила бошланди. Normaимтиёзлардан қандай фойдаланиш ва ишни нимадан бошлаш, боғча фаолиятини йўлга қўйишгача бўлган босқичлардан қандай ўтиш ҳақида тушунча берди.

Ишни нимадан бошлаш керак

 

Даставвал, болалар боғчаси барпо этиш учун мос келадиган бино ёки ер участкасини топиш зарур. Масалан, Тошкент вилояти ҳокимлиги хусусий болалар боғчалари барпо этиш учун “ноль” харид қийматида биноларни сотишни бошлаб юборди.

 

Бўлғуси болалар боғчасининг лойиҳаси бўлиши ҳам зарур шартлардан бири саналади. Номзод лойиҳа суммасининг 25%идан кам бўлмаган миқдорда соф активларга эга бўлиши ёки худди шунча суммага учинчи шахснинг кафолатини тақдим этиши зарур. Бу билан у ўзининг молиявий жиҳатдан лаёқатли эканини тасдиқлаган бўлади.

 

Яқин кунларда давлат-хусусий шериклик асосида мамлакатимиз бўйлаб 3 000 дан ортиқ нодавлат МТМ қурилиши ва юзлаб болалар боғчалари реконструкция қилиниши кўзланган. Ушбу лойиҳалар бўйича хусусий шерикларни излаш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги танлов ва тендерлар эълон қилади. Агар хусусий шерикнинг ўз лойиҳаси бўлмаса, Вазирликнинг эълонларини кузатиб бориб, улар орасидан ўзига мос лойиҳани танлаб олиши мумкин бўлади.

 

Қолаверса, номзоднинг солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги бўлмаслиги зарур. Буни тасдиқловчи ҳужжат ариза ёзиладиган кундан бир ойдан кўп бўлмаган муддат ичида олинган бўлиши даркор. Корхонаси банкротлик, тугатилиш босқичида бўлган номзодлар, мол-мулки хатланган шахсларнинг аризаси кўриб чиқилмайди.

 

Ариза билан Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат этилади.

Аризада, шунингдек:

• юридик шахслар учун – хусусий ҳамкорнинг номи ва жойлашган жойи; жисмоний шахслар учун – шахсий маълумотлар ва яшаш жойи;

• лойиҳани амалга ошириш мақсади;

• лойиҳа жойлашадиган объект ёки ер участкаси ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади.

 

Аризани кўриб чиқиш учун ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

 

Ариза Мактабгача таълим вазирлиги ва вилоят ёки шаҳар ҳокимлиги, Давлат рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан ҳамкорликда кўриб чиқилади. Ижобий ёки салбий жавоб 10 кун ичида берилиши лозим. Агар аризада камчиликлар бўлса, “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низом” талабларига жавоб бермаса, у тегишли қайднома билан эгасига қайтарилади.

 

Унда аниқланган камчиликлар тўлиқ кўрсатилиши ва хусусий шерик камчиликларни бартараф этиб, сўнгра аризани қайта топшириши мумкин бўлган муддат кўрсатилиши керак. Аммо бу муддат 10 иш кунидан кам бўлган муддатни ташкил этиши мумкин эмас. Аризани қайта кўриш учун йиғим ундирилмайди. Қайта топширилган ариза 10 кун ичида кўриб чиқилади.

Аризага ижобий жавоб олинган тақдирда хусусий шерик мактабгача таълим муассасасига ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар фарзандларини қабул қилиш ва улар учун имтиёзли ота-оталар тўловини (мазкур жойда давлат таълим муассасаларида белгиланган қийматдан юқори бўлмаган) жорий этиш мажбуриятини ўз зиммасига олиши зарур:

 

• агар келишув тугаганидан кейин мол-мулк давлат ихтиёрига ўтадиган бўлса, ундаги — 15% тарбияланувчи имтиёзли асосида қабул қилинади.

• концессия эгаси учун — 20%; 

• агар ДХШнинг келишуви предмети хусусий шерикнинг мулки негизида болалар боғчасини моддий-техник ва молиявий таъминлаш бўлса— 35%.

• қишлоқ жойлардаги оилавий МТМ — 70%.

 

Бундан ташқари, хусусий шерик давлат болалар боғчаси устидан ҳомийликни ўз зиммасига олиши, қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича ишларни амалга ошириши мумкин. Аммо 30 йилдан кам бўлмаган муддатга.

 

Давлат қандай ёрдам беради?

 

• Давлат бюджетидан харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун маблағ ажратилади. Бироқ ушбу маблағ бир тарбияланувчига кетадиган харажатларнинг 50%идан кўп бўлмаслиги зарур.

• Келишув “моддий-техник ва молиявий таъминлаш” шарти билан тузилган бўлса, раҳбарлар ва мутахассисларга ойлик иш ҳақи тўлаш бўйича қўшимча маблағларни давлат бюджетидан олиш мумкин бўлади.

• Тижорат банклари болалар боғчаларини очиш учун қишлоқ жойларда намунали уйларни, кўп хонадонли уйларнинг биринчи ва иккинчи қаватларидан квартираларни сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар тақдим этади. Фоиз ставкаси — йиллик 1%, муддати — 15 йил, шунингдек, 3 йиллик имтиёзли давр берилади. 

• Иншоотларни таъмирлаш, ўқув анжомларини харид қилиш учун ҳам имтиёзли кредитларни олиш мумкин.

• Давлат томонидан шерик бўлган ташкилот кредитларни олишга кўмаклашиши даркор. 

• Солиқ имтиёзларидан ташқари белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатлар бўйича мамлакатимизга олиб келинадиган ускуналар, жиҳозлар, ўқув қўлланмалари учун божхона имтиёзлари тақдим этилади.

 

Айтиш жоизки, солиқ ва божхона имтиёзлари мактабгача таълим соҳасида хизматлар кўрсатишдан олган соф тушуми умумий сотиш ҳажмида ҳисобот даври якунига кўра 80%дан кам бўлмаган болалар боғчаларига нисбатан қўлланилади.

Telegram.me/DTMaxborot

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEOZlbuOEnI6lFGcTA


Manba:

Kun.uz

Report Page