Фольгада димланган мол гўшти

Фольгада димланган мол гўшти

@FoodLab

Фольгада димланган мол гўшти

Бу рецепт асосида тайёрланган нафис ва хушбўй гўшт сизнинг хон таомингизга айланиши аниқ. Барчаси ажойиб ва осон – бу ибора фольгада пиширилган мол гўштига жуда мос тушади.

Масаллиқлар:

Мол гўшти – 1-1,5 кг;

сабзи – 1 дона;

саримсоқ – 6 бўлак;

соя соуси – 2 ош қошиқ.;

кора мурч ва туз.

Тайёрланиши:

Мол гўшти бўлагини туз ва қора мурч билан яхшилаб созланг. Сўнгра бир неча соатга мариновкага қолдиринг. Мариновка учун соус тайёрлада соя соусига майда тўғралган саримсоқ пиёзни қўшинг. Лимон шарбати ва зайтун мойидан тайёрланган бошқа маринаддан ҳам фойдаланса бўлади. Сўнгра гўшт бўлагида кесимлар қилиб, улар орасига саримсоқ ва сабзи бўлакларини териб чиқасиз. Бу тариқа тайёрланган гўштни икки қават фольгага солиб, четларини сели оқиб кетмаслиги учун яхшилаб ёпиб чиқасиз. Духовкани 220°C га қиздиринг ва ичига гўштни солинг. 45 дақиқага яқин пиширилади, сўнгра гўшт фольгадан чиқарилиб, яна 15 дақиқага усти яхши қизаргунга қадар духовкага қайтарилади.

Ёқимли иштаҳа!

#кечкитаом #тошкент #ўзбекистон

Бизнинг каналимизга обуна бўлинг!

https://telegram.me/joinchat/AXxFqUA_DNOB1-wwK5_pVA


Report Page