Фарзанд тарбияси (19-дарс)

Фарзанд тарбияси (19-дарс)

@Savollar_kanal
www.islom.uz

Дарс Аллоҳга ҳамду сано ва Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар айтишдан бошланди. Сўнгра ота деди: «Сизларга бугун қиладиган насиҳатим, суюклиларим, қачонки диндан, яхшиликдан нимани ўргансангиз, бошқа мусулмонларга билдириб, далолат қилинг. Шу ишингиз ила катта савоб қозонасиз. Мисол учун, мен бир мусулмонни Қуръон ёдлашга тарғиб қилсам ва у бу ишни қилса, катта ажр олади. Шунда мен ҳам савоб оламан. Шундай қилиб, ҳар бир яхши ишда шу ҳолат юзага чиқади.

Абу Масъуд Ансорийдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Ким яхшиликка далолат қилса, унга яхшиликнинг қилувчисидек ажр бўлади”.

(Имом Муслим ривояти.)

Фотима: «Тезда дугоналаримга сиз ўргатганларингизни ўргатиб қўяман ва ажрини икки баробар қозонаман», деди.

Маҳмуд: «Мен ҳам шундай қиламан, отажон. Бугун Аллоҳнинг гўзал исмларидан қайсиларини ўрганамиз?» деди.

Ота: «Аллоҳнинг гўзал исмларидан Мавлаа (эга, бандаларига меҳрибон раҳнамо), Мутаъалий (олий мартабали Зот), Барр (яхшилик қилувчи Зот, Ундан кўра яхшилик қилувчи умуман йўқ), Тавваб (тавбаларни кўплаб қабул қилувчи), Афув (бандаларни авф қилувчи Зот) бор», деди.

Фотима: «Отажон! Сиздан уйқумда бўлган бир нарса ҳақида сўрамоқчи эдим», деди.

Ота: «Уйқунгда нима содир бўлди, Фотима?» деди.

Фотима: «Уйқумдан қўрққан, чўчиган ҳолимда турдим», деди.

Ота деди: «Ҳечқиси йўқ, бошқа маротаба яна шундай бўлса, ушбуни айтгин:

أعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غََضَبِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأنْ يَحْضُرُونِ

«Аъуузу бикалиматиллаҳи таммати мин ғозобиҳи ва мин шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шаятийни ва ай йаҳзурун».

(Маъноси: «Аллоҳнинг мукаммал калималари ила ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтонларнинг васвасаси ва менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман»).

(Имом Бухорий ривояти.)

Маҳмуд деди: «Отажон! Бугун тонгги ва кечки зикрлардан уч марта айтадиганимиз мана бу бор:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَا نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ъадада холқиҳи ва ризоо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва миндаада калиматиҳи».

(Маъноси: «Аллоҳга махлуқотлари ададича, Ўзи рози бўлгунича, аршининг вазнича ва калималарининг кўплигича тасбеҳ ва ҳамд бўлсин».)

(Имом Муслим ривояти.)

Шу пайт Маҳмуд оғзини очган ҳолда эснади...

Ота деди: «Оғзингни ёп, қўлингни унинг устига қўй, эй Маҳмуд! Аллоҳ эснаганни яхши кўрмайди. Чунки бу шайтондандир. Мусулмон эснаса-ю, оғзини ёпмаса ёки қўли билан тўсмаса, шайтон унинг устидан кулади. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эснаганимизда қилинадиган гўзал одобни ўргатганлар:

“Бирортангиз эснаганда қўли ила оғзини ёпсин, шайтон оғизга киради”.

(Имом Муслим ривояти.)

Шу вақт бир идишда олма кўтарган ҳолда она кириб қолди.

Ота улардан бирини ола туриб: “Субҳаналлоҳ! Қандай яратган, қандай гўзал қилган... буни қизартирган, катта қилган ва ширин қилган Зот барча айбу нуқсонлардан покдир”, деди.

Манба

«Зикр аҳлидан сўранг» каналига уланиш

Report Page