Фарғонада 8 ой давомида 485 миллион долларлик товарлар экспорт қилинди 

Фарғонада 8 ой давомида 485 миллион долларлик товарлар экспорт қилинди 

Иқболжон Абдужабборов

Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида жами қиймати 485 миллион долларлик товарлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилди. Бу кўрсаткич ўтган 2020 йилнинг шу даврида 346 миллион долларини ташкил этиб, мос равишда 139 миллион долларига ёки 40,1 %га кўп демакдир.

Маҳсулотларнинг экспорти 58 та давлатларга амалга оширилди. Вилоятнинг асосий экспортёр давлатлари ҳисобланган Россия, Хитой, Қирғизистон ва Туркия каби давлатларга жами экспортнинг 65 %ига тенг бўлган 315,2 миллион долларлик товарлар экспорт қилинди.

Ҳисобот даврида экспорт қилинган товарларнинг 339 миллион доллари саноат маҳсулотлари, 146 миллион доллари эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келди.

 Мева-сабзавот маҳсулотлари жами 27 та давлатларга, асосан Россия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Украина давлатларига экспорт қилинди.

Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилган калава ип, тўқимачилик маҳсулотлари, керамика буюмлари, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва оёқ кийимлар каби товарларга хорижда талабнинг ортиши натижасида мос равишда ушбу товарларнинг экспорт ҳажми ҳам ўртача ҳисобда 43,5 % ўсганини кўришимиз мумкин.

Ҳисобот даврида экспорт фаолияти билан шуғулланган тадбиркорлик субъектларининг сони 583 та ни ташкил этди. Мамлакатимизда экспортни қўллаб-қувватланаётганлиги ва экспортёр корхоналарга берилаётган имтиёзлар сабаб 2020 йилнинг мос даврига нисбатан экспортёр тадбиркорлар сони 52 нафарга кўпайган.

Report Page