Фарғонада ҳар 10 минг аҳолига қарийб 22 нафар шифокор тўғри келади. Бу озми ёки кўп?

Фарғонада ҳар 10 минг аҳолига қарийб 22 нафар шифокор тўғри келади. Бу озми ёки кўп?


2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Ҳар 10 минг аҳолига энг кам шифокорлар сони Сурхондарё (15 нафар), Жиззах (16 нафар), Қашқадарё ва Наманган вилоятлари (18 нафардан) ҳисобига тўғри келса, Қорақалпоғистон Республикаси — 25,9, Андижон 24,4 ҳамда Бухоро вилоятлари аҳолисига — 31,0 тани ташкил этмоқда. Фарғона вилоятида эса 10 минг аҳолига 21,7 нафар шифокор тўғри келади.

2018 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига ўртача 23 шифокор хизмат кўрсатиб келар эди. Қиёс учун ўтган йили ҳар 10 минг киши учун Қирғизистонда 22, Қозоғистонда 40, Грузияда 78 шифокор тиббий ёрдам кўрсатган. Ҳар 10 минг киши учун 23-22 нафар шифокор кўрсаткичи Европа давлатларидаги ҳозирги ўртача кўрсаткичдан 1 ярим 2 баробарга оздир.



Report Page