ФАРҒОНАЛИК ҒОЛИБЛАРГА ВАЗИР СОВҒАСИ ТОПШИРИЛДИ
Одилжон ЖалоловХалқ таълими вазирлиги Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан "Navoiyni eslab" хештеги остида ижодий ишлар танловини эълон қилган эди.
Ушбу танловда Фарғона вилоятидан ҳам кўплаб иштирокчилар ўз видеороликлари билан қатнашдилар.
Танловда видеороликлар креатив ёндашув, видеороликларнинг сифати, ижро маҳорати ва видеороликнинг ижтимоий тармоқларда оммалашгани каби мезонларга кўра баҳоланди.
Жамоатчилик томонидан энг кўп овоз билан ғолибликни қўлга киритган қатнашчилар қаторида вилоятимиздан икки нафар ўқитувчининг борлиги барчамизни қувонтирди.
Бугун вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Феруза Сахибова ва мутасаддилар Халқ таълими вазирлиги томонидан ажратилган замонавий русумдаги ноутбукларни ғолиб бўлган ўқитувчи — Фарғона шаҳридаги “Terra Nova School” нодавлат таълим муассасаси ўқитувчиси Джамиля Ахмедова ва худди шунингдек, Ўзбекистон туманидаги 65-ИДУМИ ўқитувчиси Иқболжон Жарқиновга Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов номидан тантанали равишда топширдилар.
Ғолибларни яна бир бор табриклаб, уларнинг келгуси ишларида омад тилаймиз.
Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.