Брекет тақишни истамайман...

Брекет тақишни истамайман...


Тиш қаторининг тўғри бўлиши бу нафақат чиройли табассум, балки соғлом тишлар даракчиси ҳамдир

Сиз фақат бугунги кунни ўйламанг, балки 50 ёшда қай ҳолатда бўлишингиз ҳақида фикр юритинг. Бу ёшга бориб, 80 фоиз инсонлар ясама тишлардан фойдаланишади, ҳеч бўлмаганда тишларига қоплама ўрнатишади. Агар бу вақтда тиш қатори нотўғри бўлса, ясама тиш ўрнатиш оғир асоратларга олиб келиши мумкин. 

Тиш қаторининг нотўғри бўлиши тиш атрофидаги тўқималар касаллиги сабабли ҳам бўлиши мумкин. Натижада тиш бўшашиб, туша бошлайди. 

Брекет тақишни хоҳламаслик ёки ундан қўрқиш учун айтарли сабаб мавжуд эмас. Бугунги кундаги брекетлар кўринишга салбий таъсир кўрсатадиган даражада катта ёки қўпол эмас. Айни пайтда брекетлар ихчам ва ҳар бир тишга ёпишиб турадиган қулфчаларни эслатади. Улар турли хил тузилишга эга, аммо барчаси ингичка, оғиз бўшлиғига зарар етказмайдиган, саломатлик учун зиёнсиз материаллардан тайёрланади. 

Брекет тақишдан қўрқиш ва бу жараённи ортга суриш керак эмас. Брекет —тиш қаторини текисловчи энг замонавий ва самарали даволаш усули. 


Report Page