Беқиёс хушхабар

Беқиёс хушхабар

Зафар Ҳошимов

Ассалому алайкум! 

Ушбу каналимда аввал ёзган мақоламда уруш йиллари Голландия ўрмонларида жойлашган Амерсфорт концлагерида 101 ватандошимизнинг жасоратлари ва қайғули тақдирлари ҳақида ҳикоя қилган эдим.

Бу мақоламни Фейсбук саҳифамда ҳам жойлаган эдим. Ўша ҳодиса тўғрисида менинг Фейсбук саҳифам орқали хабар топган ёзувчи ва киносценарист Анвар ака Эргашев ўтган куз мен билан учрашиб, бу ҳодиса ҳақида ўзимга маълум ахборотлар ва материаллар билан улашишимини сўрадилар. Мен у кишининг асарларини ўқиган бўлганим учун, уларнинг киносценарийлари асосида олинган фильмлардан хабарим бўлгани учун, бу таклифга хайрихохлик билан жавоб бердим. Ўша учрашувимиздан сўнг Анвар ака, турмуш ўртоқлари Юлия билан жуда катта изланишлар олиб бориб, Голландияга бориб, ўша ҳодисалар гувоҳлари билан суҳбатлашиб, юзлаб, минглаб ҳужжатларни кўтариб, натижада "101" номли тарихий роман битибдилар. Ўтган шанба куни бизнинг офисга келиб, ушбу романнинг сигнал нусхасини менга хадя этдилар. Бугун эса яна бир хушхабар келди. Spot.uz манбаси хабар беришича, мухтарам Президентимиз ушбу роман асосида бадиий фильм олиниши ҳақида қарорга имзо чекибдилар. Қаҳрамон Ватандошларимиз жасорати бу тариқа абадийлаштиришида камтарин ҳисса қўша олганимдан жуда мамнун ва мағрурман.


Report Page